Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарикатсиз шариат.

00:00 / 17.05.2010 | eski savollar | 742
Ассаламу алайкум.Хурматли устоз,саволларимиз куйидагича. Маълумки тасаввуфда хам хамма амаллар суннатга мувофик булиши керак.Биз зикр маросимида ракс тушиш суннатда йук эканлигини билдик.1.Агар тарикат ахлиларини мадрасасида укисам ва мени хам шу узим хохламаган амални килишга мажбурласа кандай йул тутишим керак.?2. Тарикатга кириб кул бериб вирдлар ва вазифалар олмасдан,сизни китоблариздан зикр одоб ахлокка оид рухий тарбия асарларини мустакил укиб токатим етганича амал килиб юрсам нима булади?3. Сабаби хозирда куп тарикат пирлари сухбатларида, Тарикатга кирмаганлар нажот топмайди, Устози йукни устози шайтон, Устозларни назаридан колма ундок булади бундок булади деб узларини айтган хар бир буйрукларини суриштирмасдан индамай бажаравериш керакдек гапларни айтишади.бу каби гапларга шариатимизда асос борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Узр айтиш керак.2. Яхши бўлади. Агар етук устоз топиб шогирд тушангиз ундан ҳам яхши бўлади.3. Бунинг ўрнига, Исломга кирмаганлар нажот топмайди, дейиш керак. Тарийқат Исломнинг руҳий тарбия бўлимининг номларидан бири. Устоз ўз шанига сазовор, етук олим бўлса, бу каби гапларни айтмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat