Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хар хил саволлар

12:52 / 29.10.2017 | Salol | 4621

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда қиёмат куни ҳақида видео кўргандим. Унда Исрофил алайҳиссалом иккинчи мартда сур чалганидан кейин инсонлар қайта тирилар экан ва Аллоҳ тамонидан савол-жавоб бошлангунга қадар инсонлар 70 йил қаттиқ азобланар экан. Шу 70 йилда фақат дўзах аҳли азобланадими ёки ҳамма инсонларми?
2). Инсон бир марта билиб билмасдан фолбинга бориб ёки бошқа йўл билан ширк қилиб қўйса(ширк кечирилмайдику), кейин намоз ўқиб товба қилса, бари бир дўзахий бўладими?
3.Намоз ўқувчиларда хаёли жойидамас, намоз ўқиганда кўз олдига дунё ишлари келса, хаёлидан дунё ишлари ўтса, намозимиз қабул бўлмайдику. Шунинг учун ихлосни кучайтириш учун ва нафсни синдириш учун, нима маслахат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن عائشة رضي الله تعالى عنها قالت: سمعت رسول الله -صلى الله عليه وسلم- يقول: يحشر الناس يوم القيامة حفاة عراة غُرْلاً ([1]) قلت: يا رسول الله، الرجال والنساء جميعاً ينظر بعضهم إلى بعض؟، قال: يا عائشة الأمر أشد من أن يُهمهم ذلك، وفي رواية: الأمر أهم من أن ينظر بعضهم إلى بعض، متفق عليه

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қиёмат куни бўлганида одамлар яланг оёқ, яланғоч ҳатна қилинмаган ҳолатларида қайта тириладилар” деяётганларини эшитиб: “Эй Аллоҳнинг расули эркагу аёллар ҳаммаси бир-бирига қарайдими” дедим. У зот “Эй Оиша иш(ўша кунда бўладиган ҳолат) бу(қараш) нарса уларнинг хаёлиги келшидан қаттиқроқдир”. Муттафақун алайҳ. Аллоҳ таоло “Абаса” сурасида марҳамат қилади:

يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ۝  وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ۝ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ۝

34. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир… 35. ва онаси ва отасидан… 36. ва хотини ва бола-чақасидан. Яъни қиёматнинг даҳшатидан ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. Ҳатто ҳеч кимнинг ака-укаси, ота-онаси ва хотинию бола-чақаси билан ҳам иши бўлмай қолади. Бу дунёда инсон бошига оғирлик тушган хотини, бола-чақаси, ота-онаси ва ака-укасига ёрдамга шошилади. Мазкур кишиларга каттадир-кичикдир мусибат етганда, ёрдам бериш бурч, ёрдам бермаслик эса ор-номус ҳисобланади. Аммо қиёмат қийинчилигида эса инсон мазкур кишиларни ҳам ташлаб қочади.

لِكُلِّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ۝

37. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор. 2). Қилган ишига тавба қилган ҳолда ўлса, Аллоҳ таоло тавбаларни қабул қилишини ваъда қилган. Ширкни кечирилмаслиги тавба қилмай ўтганларгадир. 3). Улуғларнинг ибодатларига ва амалларига тегишли бўлган маълумотларни кўпроқ ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat