Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уммат бўлишадими?

13:33 / 29.10.2017 | jamshid | 6715

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, кофирлар яъни ислом динида бўлмаган кишилар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ҳисобланадиларми?
2). Барчамиз мактабда тарих фанидан дарс олганмиз. Унда хар хил худолар деб номлаб олишган илохлар деб ўқиганмиз. Масалан ўшани исми ва кетидан эзгулик ва ой худоси кабилар. Шу билан биз ширк қилган бўламизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Исломга чақирилиши учун уммат ҳисобланади, лекин иймон келтирган умматларидан ҳисобланмайди. 2). Агар уни эътиқод қилиб, қабул қилса ширк ҳисобланади. Маълумот сифатида ўқиш ширк эмас.  Якка ягона Аллоҳ таолодан бошқани Худо деб билиш Аллоҳга ширк келтириш ҳисобланади. Бир киши бир чақалоқни туғилишига сабаб бўлса, уни ҳамма томонлама таъминлаб улғайтирса, албатта ўша фарзандда отанинг ҳаққи бўлади. Бу инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Бир ота фарзандини шунчали иззат-икром қилса, улғайгунича барча таъминотини қилса, бола балоғатга етиб ақлини танигач эса қўшни эркакни отам деб даъво қилиб ўз отасидан юз ўгирса, ҳамма ундай фарзандни лаънатлайди, нонкўрликда айблайди ва ундай фарзандни ҳар қандай жазога лойиқ деб билади. Аллоҳ таоло ҳам бандани йўқдан бор қилса, ризқини берса, ҳамма неъматларига кўмиб қўйсаю, банда ақлини танигач қайсидир ўзи қўли билан ясаб олган бутни ёки ўзи каби бир бандани худо деб сиғинса, ҳожатини раво қилувчи, бахт-саодатини унинг қўлида деб билса ундай бандани нима дейиш мумкин?

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا رَدِيفُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْسَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ إِلَّا أَخِرَةُ الرَّحْلِ، فَقَالَ: «يَا مُعَاذُ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. ثُمَّ سَارَ سَاعَةً ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. ثُمَّ سَارَ سَاعَةً ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. قَالَ: «هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ؟» قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: «حَقُّ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ أَنْ يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا». ثُمَّ سَارَ سَاعَةً ثُمَّ قَالَ: يَا مُعَاذُ بْنَ جَبَلٍ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. فَقَالَ: هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ إِذَا فَعَلُوهُ؟ قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ أَنْ لَا يُعَذِّبَهُمْ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эдим, орамизда эгарнинг суянчиғигина бор эди. Бир пайт у зот: «Эй Муъоз!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. Кейин бир муддат юриб, яна: «Эй Муъоз!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. Кейин бир муддат юриб, яна: «Эй Муъоз!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. «Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нима, биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. «Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмасликларидир», дедилар. Кейин бир муддат юриб, сўнг: «Эй Муъоз ибн Жабал!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. «Агар шундай қилсалар, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи нима, биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. «Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи уларни азобламаслигидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat