Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамга илм ўргатиш

13:42 / 29.10.2017 | Asliddin | 5647

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ёшим 20да, мендан бир ёш кичик номахрам заифа танишим бор. Тиббиёт институтига кириш учун тайёрланади. Билган илмимни унга хам ўргатишни илтимос қиляпти. Нима қилсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадис сизни ёлғиз қолишингизга ҳам тегишли.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ يَقُولُ : لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرِ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: انْطَلِقْ، فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб: «Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди. «Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аёл киши ҳаж қилиши учун у билан маҳрами бирга бўлиши шарт эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, аёл киши бегона эркак билан холи қолиши мумкин эмас. Чунки бу ҳолат фитнага сабаб бўлади. Муслима аёл сафарга чиққанида ҳам, албатта, ўз эри ёки бирорта маҳрами билан бирга чиқмоғи лозим. Чунки сафарда турли ҳолатлар юзага келиши, жумладан, аёл киши учун ноқулай ҳолатлар, айниқса, муслима аёлнинг шарафига тўғри келмайдиган ишлар юзага келиши аниқ. Ана ўшандай пайтларда муслима аёлга эри ёки маҳрами хизмат қилади ва унинг шарафини ва ҳурматини жойига қўяди. Пайғамбаримиз алаҳиссалом бир кишига ғазотдан қолиб, хотинини ҳажга кузатиб боришни амр қилмоқдалар. Бу ҳам ҳаж қилувчи аёлга маҳрам ўта зарур ва шартлигини кўрсатади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat