Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмлаш ҳақида

00:00 / 17.05.2010 | eski savollar | 3866
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх.Малол келмаса, чақалоқларга қилиниб келинаётган прививкалар ҳақига маълумот берсангиз. Ислом нуқтаи назаридан бунга муносабат қанақа ва ўзингиз бу ҳақида нима дейсиз? Кейинги пайтларда уни ҳаром дейдиганлар ҳам топиляпти. Ўзбишимчаликдан кўра, илмли кишига эргашишни лозим топдик. Аллоҳ сиздан рози бўсин ва Жаннатда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам билан қўшни бўлишни насиб айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саволингизда катта хато ва менга нисбатан ишончсизлик ҳамда беҳурматлик бор. Мен Ислом ҳукмидан бошқа нарсани айтишим мумкин эмас. Қандай қилиб бир нарса ҳақида дийнимизнинг ҳукмидан бошқа алоҳида ўзимнинг гапим бўлиши мумкин. Сиз нима деганингизни ўйлаб кўрдингизми ўзи? “Малол келмаса, чақалоқларга қилиниб келинаётган прививкалар ҳақига малумот берсангиз. Ислом нуқтаи назаридан бунга муносабат қанақа ва узингиз бу ҳақда нима дейсиз?” демоқдасиз! Ахир бу мен учун ҳақорат!- Бу ҳақда жуда кўп айтилган. Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг фатвосини ҳам берилган. Бу иш зарур нарса, уни қилдириш керак. Болаларни эмлаш ҳаром деганларнинг гапи мутлақо нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat