Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фотихани бузиш гунохми?

19:20 / 02.11.2017 | girl | 3493

Ассалому алайкум! Мен бир йигитга унаштирилган эдим, лекин фотихамни буздим. Сабаби фотихадан бир икки ой аввал у йигитни ўзидан 15 ёш катта аёл билан мунтазам зино қилиб юрганлигидан хабар топдим, ҳатто фотихадан сўнг ҳам бу иш такрорланган. Буни ўша йигит у аёлдан узоқлашгач, аламидан бор гапни аёлни ўзи менга айтиб берди. Мен бу ишлардан сўнг у йигитдан нихоятда кўнглим қолди ва фотихамни буздим. Шундан сўнг мени  хамма қўрқитмоқда. Эмишки фотихани бузиш оғир гуноҳ, фотихаси бузилган қиз бахтсиз бўлади экан. Мен гуноҳ иш қилдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳеч қандай гуноҳ эмас. Аксинча тўғри йўлни танлаш, Аллоҳ буюрган покизаликка ҳаракат қилиш савоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat