Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазҳаблар ҳақида

08:06 / 03.11.2017 | Abu Hurayra | 2572

Ассалому алайкум! Мазҳаблар ўртасидаги фарқни сўрамоқчи эдим. Айниқса намозлардаги фарқларга ҳужжат кeлтириб бeрсангизлар ҳурсанд бўлардим. Яъни ҳанафийлар қайси ҳадисни ҳужжат қилиб олишган, шофeийлар ва моликийлар. Бизга малумки ҳанафий мазҳабида қон чиқса таҳорат бузилади, лeкин Умар розияллоҳу анҳуни намозга чиқишдан олдин юзидаги ҳуснбузарларини сиққанларини кўришган, ҳатто қон чиққан, имом Бухорийдан валлоҳи алам. Жанг пайтида камон ўқи тeгиб намозларини давом эттирган саҳобаларни ҳам ўқиганмиз. Ҳанафийлар шу юзасидан қайси ҳадисга мурожат қилишган. Энг асосий саволим мазҳаблардаги намозга ҳужжатлар. Яна бир масала мeн ҳанафийликдан бирор бир масалани тўғри дeб топдим, шофeийликдан ҳам бошқа бир масалани тўғри дeб топдим. Мазҳабимда қолиб бошқа масалани ўзини бошқа мазҳабдан олсам бўладими? Масалан ҳанафийман шофeийда намоз ўқийман. Ноқулайлик туғдирган бўлсам узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

روي عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال : الوضوء من كل دم سائل

Саҳобалардан икки киши Тамим ад Дорий ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган: "Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир оқувчи қондан таҳорат олинади", дедилар. Доруқутний ривояти.

وعن عائشة رضي الله عنها; أن رسول الله صلى عليه وسلم قال: « من أصابه قيء أو رعاف, أو قلس, أو مذي فلينصرف فليتوضأ, ثم ليبن على صلاته, وهو في ذلك لا يتكلم » أخرجه ابن ماجه

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга қайт қилиш, бурун қонаши, қусиш ё мазий етса, бориб таҳорат олсин, сўнг шу аснода сўзлашмай туриб намозини давом эттирсин", дедилар. Ибн Можа ривояти. 

عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ , قَالَ : أَتَى عَلَيَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: .... فَقَالَ : يَا عَمَّارُ إِنَّمَا يُغْسَلُ الثَّوْبُ مِنْ خَمْسٍ : مِنَ الْغَائِطِ وَالْبَوْلِ وَالْقَيْءِ وَالدَّمِ وَالْمَنِيِّ

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "... Эй Аммор! Кийим беш нарсадан ювилади; ғоит, бавл, қайт қилгани, қон ва мазийдан...", дедилар. Доруқутний ривояти. Саҳобалардан Умар ва Аббод ибн Бишр розияллоҳу анҳумонинг жароҳатидан қон оқиб туриб намоз ўқишлигида, қонни тахоратни бузмаслигига далил чиқмайди. Аввало бу узрли ҳол бўлиб маъзур киши бир вақтга битта таҳорат олса кифоя, иккинчиси бу иш Расулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга етиб бориб у зот тақрир қилганлари борасида ҳеч қандай ривоят йўқ. Шофеъийлар бу борада келтирган ривоятлар эҳтимоллик ривоятлар бўлиб, эҳтимоллар ила қатъий айтиш тўғри бўлмайди. Ҳатто бу борада, яъни, қон чиқса таҳорат бузилишига саҳобалардан ўндан ортиқ мужтаҳидлари фатво беришган. Булар Умар, Усмон, Алий, Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Ибн Умар, Савбон, Абу Дардо, Зайд ибн Собит ва Абу Мусо Ашъарийлардир. (Бадоиъус саноеъ" китобидан. Манбалар, Алий қорини Шарҳи, бадоиъ, насбур роя 2). Мазҳабдан мазҳабга ўтишга рухсат берган фуқаҳолар бўлганидек, буни ман қилганлари ҳам бор. Бироқ рухсат берганлари ҳам бир қанча шартлар асосида рухсат беришган. Булар қуйидагилар: 1. Рухсатларга эргашмаслиги ҳамда бир мазҳабдан иккинчисига ўтишда шаҳват аралашмаган бўлиши. 2. Барча мазҳаблардан ботил суратларни талфиқ қилмаслиги. 3. Ўзини мазҳабида аввал бунга амал қилмаган бўлиши. 4. Ўзини мазҳабидан бошқасига чиқишида кўнгли тўқ бўлиши. 5. Кимни мазҳабига ўтган бўлса, ўша имомни илм ва фазлини эътиқод қилиши. 6. У ўтган қавл қозининг ҳукмини бузадиган бўлмаслиги. 7. Қазо ҳукмларидан бошқа масалаларда бўлиши. 8. Фатво сўраш масалаларида бўлмаслиги. Қачон фатво сўровчи бирон мазҳаб имомини ирода қилганда ёки муфтий ўша мазҳаб имомининг сўзи ила фатво берса. 9. Тўрт мазҳабдан ташқарига чиқиб кетмаслиги. Ат-Тамазҳуб китобидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat