Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Меросдан қолган нарсаларни ишлатиш

11:10 / 03.11.2017 | Maftuna | 5494

Ассалому алайкум! 1.5 йил олдин бувам қазо қилган эдилар. Лекин хеч ким, яни дадам аммам ва бувим шариатимиз буйруғига амал қилиб меросни тақсим қилмадилар. Улар бу илмга эга эмаслар. Мен уларга қандай қилиш кераклигини тушунтирсам хам улар маслахатимга амал қилишмайди, чунки дадам хам аммам хам бувим хам жуда бой бадавлат яшашади. 3 ой олдин мени тўйим бўлган эди. Сарпага бувамни бир янги дазмолларини менга беришди. Бошида мерос тақсимланиш керак эканлиги, эсимга келмабти. Хозир эса ўша дазмолни ишлатолмай ўтирибман. Ўша дазмол ёки яна бошқа бувамни нарсалари менга халол бўлиши учун учовларидан яни бувам дадам ва аммамлардан розилик олсам бўладими? Бувамдан қолган китоблари бор, лекин уларни хеч ким ўқимайди. Мен ўша китобларни ўзим билан олиб кетгим келади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Барча меросхўрларнинг розилиги билан олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat