Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тугри йул курсатинг

00:00 / 20.05.2010 | eski savollar | 867
Ассалому алайкум мухтарам Шайх Хазратлари! Мен спиртли ичкиликлар ичувчи одамлар хакида хадис ва хикматларни укидимдим: Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Кимки Аллоҳга ва охират кунига ишонса, ароқ ичилаётган дастурхон атрофига отирмасин". (Имом Табароний ривояти).Уммул моминин Ҳазрати Ойишадан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Кимки ароқ ичса қизингизни бермангиз, агар касал болса, бориб кормангиз, олса, унга жаноза оқимангиз. Мени ҳақ билан пайгамбар қилиб юборган Зотга қасам ичиб айтаманки, ароқ ичган одам Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуронда ҳам ланатлангандир! Кимда ким ароқ ичган одамга бир луқма берса, Аллоҳ унинг жасадига илону чаёнларни ёллаб қояди. Кимки ароқхорнинг ҳожатини чиқарса, Исломни қулатишга ёрдам берган болади. Кимки унга қарз берса, момин кишини олдиргани ёрдам берган болибди. Кимки ароқ ичувчи билан бирга отирса, Аллоҳ уни қиёмат кунида ҳужжати ёқ бир кор қилиб тирилтиради... Менинг саволим шундан иборатки, менинг отам ичадилар. Албатта хар куни эмас, лекин 1 ойда 2-3 марта аник ичадилар. Мен уларга ичмасликларини айтганимда (баъзида койиман), онам менга отамга нисбатан овозимни баландлатишга хакким йуклигини, улар менинг отам эканликларини ва Худонинг узи менга шундай такдир ёзганлигини, сабр килишимни-чидашимни айтадилар. Сабаби Яратган бизни синаётган экан. Мен отамни жуда хам яхши кураман ва хурмат киламан, сабаби улар аслида жуда хам яхши инсонлар, хаётда хеч кимга озор бермаганлар, барчага кулларидан келганича ёрдам берадилар. Мен отамга ичмасликларини айтаман, хадислардан мисоллар келтираман, отам эса бунга жавобан уз ишларим учун узим жавоб бераман дейдилар. Китобларда (хадисларда) ёзилишича, мен улар билан овкатланишим ёки бирга яшашим мумкин эмас. НИМА УЧУН??? Ахир у киши Яратган томонидан менга ота килиб берилган, барчанинг такдири бу дунёга келишидан аввал белгилаб куйилганку. Демак Оллохнинг узи унинг такдирини шундай белгилаганку. Яна ёзилишича, хулоса килиб айтадиган булсам, мен ва менинг оилам отамдан воз кечмогимиз керак. Тугри йул тутишим учун сиздан маслахат кутмокдаман. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз иккита ҳадиснинг чала таржимасини ўқиб олиб, ўзингизча ҳукм чиқарманг. Ота-она ва қариндошлик алоқалари ҳақидаги таълимотларни ҳам ўқинг, кейин гапиринг.Асмаа бинти Абу Бакрдан ривоят қилинади:«Онам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида рағбат қилган ҳолида ҳузуримга келди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:«Унга силаи раҳм қилайми?» – деб сўрадим.«Ҳа», – дедилар».Ибн Уяйна:«Бас, бу ҳақда Аллоҳ азза ва жалла «Аллоҳ сизларни дийний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан қайтармас» оятини нозил қилди», деган.Шарҳ: Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг катта қизлари Асмаа бинти Абу Бакр мусулмон бўлиб, Мадийнаи Мунавварага ҳижрат қилиб кетганлар, мушрика оналари Маккада қолган. Мазкура онанинг номи Қийла бинти Абдул Уззо бўлган.Бир замон ўтиб, ҳалиги мушрика она–Қийла бинти Абдул Уззо, қизимни кўрай деб, унинг яхшилигидан умидвор бўлиб келган. Шунда Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо мушрика она билан муслима қиз ўртасида муносабат қандай бўлиши кераклигини сўраб билиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келган. Мушрика онамга силаи раҳм қилаверайми, деб сўраганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳа, қилавер, деган эканлар.Демак, она мушрика бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, иқтисодий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши жоиз экан.Ибн Уяйна: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Мумтаҳана» сурасидаги мазкур оятни ўшанда нозил қилган, деган экан. Ўша ояти каримани тўлиғича ўрганиб қўйсак, масалани англаб етиш яна ҳам осон бўлади.Аллоҳ таоло «Мумтаҳана» сурасида айтади:«Аллоҳ сизларни дийний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир» (8-оят).Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан агар улар мусулмонларга дийний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда. Ҳа, эй мусулмонлар,«Аллоҳ сизларни дийний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас».Ушбу ҳукм Ислом дийнининг нақадар инсонпарвар ва кенгбағир дийн эканининг ёрқин далилидир. Бу дийн бошқа дийндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни манъ қилмайди.«Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир.»Бундай улуғвор ҳукмни ўзга тузум ва дийнлар жорий эта олмаганлар.- Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасида айтади:«Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик» (8-оят).Ота-она ҳар бир инсон учун жуда мўътабар, эъзозли кишилардир. Ислом дийни, ота-она ким бўлишидан қатъиназар, уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда Исломчалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот, тузум йўқдир.Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам, ким бўлишларидан қатъиназар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзанднинг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандлик вазифаси ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat