Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр ковлаш ҳақида

14:32 / 05.11.2017 | Shajit | 5997

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, маълумки, бизнинг динимиз яқинларимиз фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилганида уларни поклаб кузатиш зиммасини юклайди. Қабр(лаҳад) қазишни ҳам ўзига яраша шартлари бор. Аммо бизнинг қишлоғимиздаги қабристонда қабрлрар жуда оддий қазилади, яъни ўра қилиб ковланиб, устига кичик том қилиб қабр ёпилади. Билишимча, қабр аввал пастга, кeйин, ёнга қараб юрилади. Аслида бизнинг мазҳабимизда қабр ковлаш тартиби қанақа?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қабр ковлаш ҳар ерда ернинг ҳолатига қараб ҳар хил бўлади. Ҳатто баъзи жойлар борки, 1-2 қарч ковлаган сув чиқиб кетганлигидан ерни устига хона қилиб ўшанинг ичига олиб кириб қўйилади. Агар ҳолат кўтарса аввал сиз айтгандек ўра қилиб ковланиб, қибла томондан токчага ўхшаб ўйилади ва маййитни юзини қиблага қилиб, ўзини ўнг томонга ёнбошлатиб ётқизилади. Сўнг токчани гувала каби нарса билан уриб ёпилади. Баъзи жойларда токчани беркитишга кўп гувала каби нарсани кетишининг олдини олиб, одам сиғадиган ковакдан кириб ичкарига қўйилади. Қабрга қўйишда одатда баъзи жойларда маййитни чалқанча етқизиб юзини ўзини қиблага қаратиб қўйилади. Бу хатодир. Маййитни тўлалигича ёнбошлатиб қиблага қаратиб қўйиш керак. Масала: Маййитни қабрга қўйишда чалқанча ётқизиб, юзини қиблага қаратиш билан қабрга қўйиш суннати адо бўладими? ЖАВОБ: Адо бўлмайди. Аллома Косоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Бадойиъус-Саноиъ фий тартибиш-Шароиъ» китобларида келтирадилар:

وَيُوضَعُ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْمَنِ مُتَوَجِّهًا إلَى الْقِبْلَةِ لِمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ : شَهِدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جِنَازَةَ رَجُلٍ فَقَالَ يَا : عَلِيُّ اسْتَقْبِلْ بِهِ اسْتِقْبَالًا وَقُولُوا جَمِيعًا بِاسْمِ اللَّهِ ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللَّهِ، وَضَعُوهُ لِجَنْبِهِ وَلَا تَكُبُّوهُ لِوَجْهِهِ وَلَا تُلْقُوهُ لِظَهْرِهِ

«Маййит қабрга ўнг тарафига ёнбошлатиб, юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг жасадини кўмишда қатнашдилар. Шунда: «Эй Алий, уни қиблага тўлиқ юзлантиргин ва барчаларингиз «Бисмиллаҳ ва ала миллати росулиллаҳ»ни айтинглар. Ёнбошлатиб  қўйинглар. Юзтубан ҳам, чалқанча ҳам ётқизманглар», дедилар». (Бадойиъус Санойиъ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat