Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАМОЗ ОҚИМАЙ РОЗА ТУТСА БОЛАДИМИ?

00:00 / 21.05.2010 | eski savollar | 637
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ!..Хазрат сиз Намоз оқимай Роза тутса болади деганингизни эшитувдим,лекин коп Муштахид уламолар бу созларнинг аксини айтишганини оқидим..ХУЖЖАТ(((( Букҳорийда (520) Бураида رَضِي اللهُ عَنْه дан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم шундай деган эканлар: " مَنْ تَرَكَ صَلاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ " روى البخاري "Кимда ким 'Аср намозини (қасддан) тарк қилса, амаллари ҳабата (бекор) бо'лади" "амаллари ҳабат бо'лади" иборасининг ма'носи - я'ни بَطَلَ ولم ينتفع به "амаллари ботил бо'лади wа уни қилганга наф бермайди". Бу ҳадис шунга далил бо'ладики, намозни тарк қилган кимсадан Аллоҳ амалларни қабул қилмайди, wа қилган амаллари унга заррача ҳам фойда бера олмайди wа (унинг қилган) биронта яҳши амали Аллоҳнинг ҳузурига ко'тарилмайди.))))

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ҳеч қачон намоз ўқимай рўза тутса бўлади деганим йўқ. Сиз эса буни эшитганингиз йўқ. Чунки бировнинг айтмаган гапини бошқа одам эшитиши мумкин эмас. Мен намоз ўқимаган одам рўза тутса, рўзаси қаубл бўлмайди, дейишдан кўра, қабул қилиш Аллоҳнинг иши, рўза билан намознинг бир-бирига боғламай туриш керак, деган маънода гап айтганман. Бунда бир оз рўза тутган одамга, рўзанинг тутганинг яхши, намоз ўқисанг, яна ҳам яхши бўлади, деган гап билан уни йўлга солиб юбориш осон бўлади, деган умид ётади. - Энди сиз келтирган ҳадисга ўтамиз. Бу ҳадиснинг шарҳида, “Ийқозул Афҳаам фии шарҳи умдатул Аҳкаам” китобининг биринчи жузи, 12 бетда қуйидагилар ёзилган:“Амали ҳабата бўлади:- агар фарзлигини инкор қилиб тарк қилган бўлса.- Амал ҳабата бўлишидан мурод, амаллар кўтарилиши пайтида нуқсонга учраши.- Бу гап шиддатла зажр қилиш учун айтилган, зоҳири ирода қилинмаган. (Бу гапни Ибн Ҳажар устин қўйган. Фатҳ 2. 40.)Демак, Аввалги мужтаҳидлар ва уламолар сиздек “замонамиз мужтаҳид”ининг ижтиҳодига хилоф гапни айтганлар. Бизга ўхшаган омилар уларнинг ижтиҳодини олиб, сизнинг ижтиҳодингиздан бехабар қолганмиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat