Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда оёқларим ҳолати

20:02 / 07.11.2017 | Abdulla | 3132

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, намозга яқинда кирдим. Баъзи бир нуқсонлари билан ўқияпман, лекин тўғрилашга харакат қилаяпман. Оёғимнинг тиззасини кўзи синган, шу сабабли саждадан бош кўтариб озгина ўтирганимда оёғим охиргача букилмайди. Айтингчи, бу нуқсон кечиримлими? Сураларни ёд олишга озгина қийналаяпман, лекин ҳозирча айримларини китобга қараб ўқияпман. Бу гуноҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозни бошлаб олганингизни Аллоҳ муборак қилсин ва Ўз ҳидоятида бардавом қилсин. Аллоҳ таоло тоқатдан ташқари ишга буюрмайди. Ўзингизга қандай қулай бўлса ўшандай ўқинг. Намозда ёддан билганларингизни ўқинг. Намоздан ташқарида китобга қараб ёдлайверинг. Намоз дуруст бўлиши учун Фотиҳа сураси билан бирор кичик сурани ёддан ўқишингиз кифоя қилади. Ҳозирча ҳар ракъатда қайта-қайта ўқисангиз ҳам зарари йўқ. Ўтирганда тузалгунича ўзингизга қулай ва оёғингизга муносиб қилиб ўтиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat