Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни вақти кириши билан ўқиб олиш

22:17 / 15.11.2017 | Husniddin | 4930

Ассалому алайкум! 1). Агар намоз вақти киргандан сўнг, бир кишининг иши шошилинч бўлса, ўзи ёлғиз ҳолда масжидда намоз ўқиб, жамоатни кутмасдан чиқиб кетса бўладими? Ҳозирда пешин вақти 12:15 да кирмоқда, масжидда эса 13:00 да ўқилади.
2). Юзимдан тез-тез ҳуснбузар чиқиб туради ва баъзи ҳолларда уни сиқиб ташласам, бир оз йиринг ва қон чиқади. Уни эса дастрўмолим билан артиб тозалайман. Шу қон ва йиринг теккан дастрўмолим чўнтагимда турганда, у билан намоз ўқишим мумкинми (албатта таҳоратли ҳолатда)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Вақт кирган бўлса жоиз, заруратсиз бўлса, макруҳ бўлади. 2). Ўша билан ўқиш яхши эмас, лекин ўшаларни ҳаммасини йиққанида ҳажми пиёланинг орқа томони миқдори билан тенг бўлса намоз адо бўлади. Чунки шунча миқдор шариатимизда афу қилинган. Бундан катта миқдорда бўлса намоз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat