Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадис хакида

03:35 / 17.11.2017 | Абдулазиз | 4289

Ассалому алайкумм! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир куни  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан иккита идиш тўлиқ билим ўргандим, биринчисини сизларга етказдим, лекин иккинчисини айтсам мен бошимдан жудо бўламан” деган эканлар. Ушбу ҳадис кўп саволлар туғдирмоқда. Илтимос тушунтириб берсангизлар. Нимага бошларидан айрилардилар, нимага иккита идиш, нимага улардан бошқа хеч бир саҳоба билмайди бу билимни?
Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман, Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи илмларни саҳобалардан баъзи хосларига таълим берганлар. Масалан Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга ўша даврдаги мунофиқларни исмлари, оталарининг номларини айтиб берганлар. У киши Ҳазрати Умардан бошқа ҳеч кимга улар кимлигини айтмаганлар. Ҳазрати Умарга ҳам “Сиз улардан эмассиз” деган гапни айтганлар холос. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга ҳам шундай хос илмни ўргатганлар. Бошқаларга айтса калласи кетишидан мурод уларни бу илмга ақли етмаслиги ва у илмни олишга аҳл бўлмаганликлари учундир. Кўрмайсизми Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида пайғамбарлар ҳам ҳикматини билмагунларигача тўғри тушунмайдиган баъзи бир илмлар борлигини марҳамат қилган. Арабларда “الناس أعداء ما جهلوا” яъни “Инсонлар билмаган нарсаларининг душмани ҳисобланади” деган бир мақол бор. Инсонларнинг табиати ўзининг ақл торозисига мувофиқ келмаса инкор қилаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat