Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чекса таҳорат бузиладими?

19:28 / 18.11.2017 | Ismoilbek | 5267

Ассалому алайкум! 1). Устозлар инсон тахорат олгандан кейин сигарета чакса тахорати бузиладими?
2). Чекиш инсонларга харом айтилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33262.0 2). Шариатда ҳаромнинг даражалари бўлиб, баъзилари оят ва мутавотир, машҳур ҳадислар билан собит бўлган. Уларни инкор қилиш куфргача етиб боради. Қуръони каримда зикри келган ҳамрни инкор қилиш каби. Баъзилари бу даражада бўлмаган далиллар билан собит бўлган. У сигарет каби муфаттир (баданни бўшаштирувчи) омиллардир. Уни инкор қилувчилар кофир бўлмасаларда гуноҳкор бўлишлари аниқ. Уларни қанчалик даражада зарарли эканлигини чекувчилар ҳам инкор қилмайдилар. Гуноҳга рози бўлиб туриш, айни гуноҳдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat