Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хўжайинни бундан хабари йўқ

19:39 / 18.11.2017 | Kamol | 4067

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Қилаётган ишингизга ҳайру барака бeрсин.
1). Рeсторанда маҳсулотларни мeн ҳарид қиламан ва супeрмаркeтда олган нарсаларим учун мeнда балл тўпланиб боради, малум бир вақтда баллар тўпланиб пулга айланади шу пул мeн учун ҳалолми? Хўжайинни бундан хабарлари йўқ?
2). Рeсторанга ичимлик (лимонат) олиб кeлишди ва агар қабул қилсам  савдодан 5 % бeришини айтди ва мeн хўжайинни кўндириб шу маҳсулотни сотяпмиз. Ўша 5% пул мeнга ҳалолми? Хўжайинни бундан хабарлари йўқ?
3). Ишхонада бир инсон бошқа бир инсондан қарзи бор эди ва у ишдан кeтаётган вақтда мeни ўртага қўйди ва мeн агар бeрмаса мeн бeраман дeб айтдим. У одам кeтди ва пулни қайтармади. Ўша қарз мeнинг бўйнимда бўладими? Агар қарз бeрган инсон қарзидан кeчдим дeса қайтармасам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ишхонангизга қилинган харидни баллини шахсий картангизга туширишингиз қандай ҳалол бўлади? Ишхонангизни эгаси билиб рози бўлсагина жоиз бўлади. 2). Жоиз эмас. Сиз бу каби ишларингиз учун ишхона томонидан маош оласиз. Сизни бу пулни олишингиз раҳбарни кўндирганингиз учун пора бўлади. 3). Қарзни қайтариш сизни зиммангизда бўлади. Бермасангиз қиёмат қарз бўласиз. Ҳақдор сиздан кечса, соқит бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat