Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кореяга бориш учун кафолатга пул тўлаш

20:01 / 19.11.2017 | X | 3876

Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик юртдошларимиз чет давлатларда мехнат қилиш ва чет давлатлари билан бизнес фаолият юритиш орқали иқтисодий муваффақиятларга эришмоқдалар. Мисол учун Корея давлатига бизнес виза олиш учун элчихонага топшириладиган ҳужжатлар рўйхатида кафолат хати деган хужжат ҳам топширилиши кўрсатилган бўлиб, бунда яъни виза олишга энди биринчи бор хужжат топшираётган одам аввалроқ худди шу турдаги визани 4 маротаба олиб мулъти виза олишга муваффақ бўлган одамдан элчихонага топшириш учун кафолат хати олади. Яъники шу тўғрисидаки, хақиқатда бу тадбиркор бизнес фаолияти билан шуғулланиб, белгиланган тартиб қоидаларга риоя этган холда вақтида бориб вақтида қайтади деган маънода элчихонага кафолат хати тақдим этади. Бу хужжат виза олиш учун элчихонага тақдим этиладиган хужжатлар рўйхатидаги бир хужжат тури ҳисобланади. Янги виза олмоқчи бўлган тадбиркор агарда виза олишга муваффақ бўлиб бу кафолат хати талабларига риоя этмасдан, белгиланган тартиб қоидаларга риоя этмай нолегал бўлиб қолиб кетган тақдирда ёки бошқа белгиланган қоидаларни бузган тақдирда кафолат туриб берган мулъти визаси бор тадбиркорга хам хуқуқий зиён етказиб қўйиб, ушбу кафолат хатини бергани учун мазкур давлатга кейинги сафарларга боришга тақиққа тушиб қолиши оқибатига олиб келиши мумкин. Лекин бу янги виза олмоқчи бўлган тадбиркор белгиланган қоидаларни бузмаган холда 4 маротаба кафолат хати ва бошқа хужжатлари орқали виза олиб, белгиланган виза муддатларида вақтида бориб вақтида келса, у хам мулъти визага эга бўлади ва кафолат холатидан чиққан холда кейинги сафарларига кафолатсиз чиқиш учун 5 йилга мулъти виза билан рухсат олган холда у хам кафолат туриб бериш хуқуқига эга бўлади. Яна бир мухим жихати шуки, виза олмоқчи бўлган одам ушбу кафолат хати ва қолган барча хужжатларни элчихонага тўлиқ топширган тақдирда хам виза берилиши ёки рад этилиши хам мумкин. Саволим шундан иборатки, худди шу холат бўйича кимгадур яъни янги виза олмоқчи бўлган тадбиркорга кафолат хати бериш учун кўпчилик одамлар (4 сафар учун) энг камида 1000$дан 5000$гача хақ сўрашар экан ва шу «розичик» келишуви бўйича иши битиб виза олган янги тадбиркор билан кафолат хати бергани учун пул олди берди қилиб юриши эшитилади. Мана шу холатда визаси чиққан одам келишилган «лафз» бўйича юқоридаги суммани кафолат берган одамга ишлаб ёки қилган фойдасидан бўлсаям беради ёки аксинча риск қилиб кафолат берган одам хам «рози» бўлиб бергин деб ушбу суммани олишар экан. Ушбу холатда визаси чиққан тақдирда хам бир кафолат хати учун шунча миқдорда келишув шариат бўйича ҳалолми? Агарда янги виза олмоқчи бўлган тадбиркор иши битиб, яъни виза олишга муваффақ бўлиб, ўз фикри бўйича юқорида айтилган кафолат хати тақдим этган мулъти визаси бор танишига мисол учун «рози» бўлиб берябман деб келишилган пулни берса, ушбу холатга шариатимиз қандай бахо беради? Мазкур холатда иши битишига яъни виза олишига кафолат хати орқали ёрдам берган инсон ҳақ сўрашга ҳақлими? Илмларингизни Аллоҳ зиёда қилсин!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бизнинг ҳанафий мазҳабимизга кўра, кафилликка ҳақ олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жавобда кафилликка алоқадор бошқа масалалрни ҳам билиб оласиз. http://savollar.islom.uz/savol/95820

Топ рейтинг www.uz Openstat