Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ясама тирноқлар

20:28 / 19.11.2017 | Muslima | 2171

Ассалому алайкум! Ёшим 20да Аллоҳга шукур намоз ўқийман. Дугоналарим орасида тирноқда намоз ўқийдиганлари ҳам бор. Сўрасам араб қизлариям ясама( нарашивания) тирноқда ёки уламасида намоз ўқишаркан. Бунга рухсат бор тахорат қабул бўлаверади деди. Ростдан ҳам тирноқ ўстирса ёки ясама тирноқда тахорат бузилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало шариат араб қизларидан ёки бўлмасам кимларнингдир қилиб юрган амалларидан олинмайди. Шариат ҳукмлари Қуръон ва ҳадис каби аниқ шариат далиллари асосида олинади. Улама тирноқлар диёнат жиҳатидан жоиз эмас. Агар ёпиштирилганда остидаги ҳақиқий тирноққа сув ўтказмаса таҳорат ва ғусл қабул бўлмаслиги жиҳатидан ҳам жоиз эмас. Соҳа мутахассислари остига мутлоқ сув ўтказмаслигини айтишди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat