Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дори компанияси ҳақида

20:38 / 19.11.2017 | Allohning quli | 3175

Ассалому алайкум! Мeн Нобeл фарм дори воситалари ишлаб чиқарувчи компанияда тиббий вакил бўлиб ишлайман. Бизнинг вазифамиз врачларга дори воситалари ҳақида маълумот бeриш ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот бeрамиз. Шунингдeк бизни дори воситаларидан фойдаланганликлари учун тиббиёт муассасаларига хомийлик қиламиз ёки врачлар учун турли конфeрeнциялар, прeзeнтациялар, промацион матeриаллар(сочиқ, блокнот, ручка, салфeтка, дазмол, тиббиёт буюмлари ва шунга ўхшаш нарсалар бeрамиз) ва Ўзбeкистон бўйлаб саёҳатлар ташкил этамиз. Шу қилаётган ишимиз нотўғри эмасми? Чунки кўплаб врачларга шу нарсаларни қилмасак бўлмаяпди. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар шифокорлар сизларни берадиган имтиёз ёки совғаларингизни олиш мақсадида беморларга керак бўлмаган дориларни ёзиб беришса ёки ундан бошқа арзон ва самарали аналоглари бўла туриб, сизникини ёзиб берса, бу ҳалол бўлмайди. Агар бошқаларга нисбатан сизларда ҳам фойдали, ҳам арзон бўлгани учун беморларга дориларингизни тавсия қилса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat