Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баракали умр

21:40 / 21.11.2017 | судайс | 1839

Ассалому алайкум! Сийлаи раҳм қилинг умрингиз узоқ бўлади деган ҳадис бор Мисол бир одамни тақдирига 60 йил умр кўради деган бўлса сийлаи раҳм қилса умри 80 йил бўлиб қолмайди, балки 60 йил умрига Аллоҳ барака беради ўзини узок яшагандай хис қилади. Шу фикрим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тақдир икки қисмга бўлинади. Бири муаллақ, бири мубрам. Мубрам асло ўзгармайди деганидир. Бу Аллоҳнинг илмидир. Муаллақ эса бирор ишга боғлиқ қилинган тақдир. Буниси ўзгаради. Аллоҳ таоло ҳар Рамазоннинг қадр кечасида фаришталарга банданинг бир йиллик умри, ризқи ва бошқалар ёзилган саҳифани беради. Улар банданинг умри тугаптида деган кунда бирор силаи раҳм, садақа ёки яхши амали туфайли умрида зиёдалик ва баракот пайдо бўлади. Фаришталар хайрон бўлганларида Аллоҳнинг мубрам тақдирида умрига зиёдалик борлиги маълум бўлади. Мубрам тақдирни фаришталар ҳам билмайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat