Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижорат ҳақида

22:11 / 21.11.2017 | Bobur | 2472

Ассалому алайкум! Ман тадбиркорлик қилиш мақсадида 2 ой давомида қарзга пул ёки шерикчиликка одам изладим топа олмадим. Энди процентга олиб иш бошласам, судхўрликни жазосини ювишни имкони бўладими? Топган пулларим ҳалол бўладими? Бошлайдиган ишим ўқув маркази очиш. Жавобингиз учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким уйланишга қодир бўлса уйлансин, қодир бўлмаса рўза тутсин” деганлар. Сиз ҳам шахсий мулкингиз ёки ҳалолдан пулингиз бўлса тадбиркорлик қилинг. Пулингиз йўқ бўлса, сабр қилинг. Ҳолбуки саҳобаларнинг уйланишга бўлган эҳтиёжлари сизнинг тадбиркорлик қилишга бўлган эҳтиёжингиздан кучли бўлган. Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром йўл билан эҳтиёжларини қондиришга рози бўлмадилар. Аллоҳни норози қилиб бошланган ишда барака бўлмаслиги аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat