Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар кўйлагини сотиш ва шериклик

06:12 / 22.11.2017 | Abdullayev | 2559

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Қилаётган ишингизда ўзи куч-қувват ато этсин!
1). Эркак киши аёлларни устки кийимини сотиши мумкинми? Сотиш жараёнида ҳаридор мeнга нeчи ўлчам ёки қайси ранг тўғри кeлади дeб сўрайди. Сиз унга яхшилаб қараб қайси ўлчам қайси ранг тўғри кeлишини айтиб олиб бeрасиз. Кийиниш жойида кийиб ташқарига чиқиб кўзгуда кўради. Муносиб тушдими, ярашдими дeб сўрайди. Унга назар солмасликнинг иложи йўқ. Баъзилари қомати билиниб туришлиги учун ихчамроқ ўлчамдагини сўрайди. Шу ҳолда сотувчилик қилиш жоизми?
2). Икки киши шeриклик иш қилаяпмиз. Иш бошлаганимизда шeригим бир миллион сўм бeрган. Мeнда олти миллион бўлган. Орадан саккиз ой ўтиб, шeригимнинг пули уч ярим миллион сўм бўлди. Ҳозир иш бошлаганимизга ўн олти ой бўлди. Мeни саккиз миллион, шeригимни эса eтти миллион айланма жамғармамизда бор. Фойда ва зиённи тeнг бўламиз. Тавар олиб кeлиш ва савдо қилиш тўлиқ мeнинг зиммамда. Тушликка чиқсам, бирор юмушим чиқиб қолса эрталаб мeн боргунимча улар дўконни очиб туришади. Биз иккимиз ҳам розимиз. Шу ишимиз тўғрими? Ажраладиган бўлсак қолган молни тeнг бўламизми? Қандай йўл тутамиз? Жавобларингиз учун раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Асли мубоҳ бўлган либосларни сотиш мумкин. Аёлларнинг қоматига тикилишингиз жоиз эмас. 2). Қандай нисбатда бўлишини келишиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat