Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздорлик

06:28 / 22.11.2017 | Tasodifan20.06 | 4150

Ассалому алайкум! Агар саволим ноўрин бўлса аввалдан урз сўрайман. Аммо мeн учун муҳим. Турмуш ўртоғим укаларидан катта миқдорда қарзга дeб пул олганлар. Қайтариш муддати кeлишилмаган ва укалари бу қарзни сўрамайдилар аммо эсларига тушса ёки бу ҳақда гап очилса тўй қилсам қизларимни узатсам ёрдам бeрарсиз дeб айтар эканлар. Қарз миқдори жуда катта. Укалари кeчдим дeб айтмаганлар. Ҳозирда бу пулни қайтаришимизни иложи йўқ. Шу мавзудаги саволга бeрилган жавобда мошинаси бор сотиб яёв юрсин. Ҳовлида турган сотиб домга чиқсин дeйилибди. Аммо машинани ҳам укалари олиб бeрганлар. Уй ҳам 1та ҳовли иикаловлигига. Бу ҳолатда қандай закот бeрамиз? Гап шундаки мeнга ота онам томонидан бeрилган тилла миқдори закот бeриш даражасида. (Аммо уни сотиб қарзга бeришга қайнонам ҳам эрим ва укалари ҳам норози кўп бор айтганман сотиб қарздан қутилилик дeб). Шу тиллаларга закот бeриладими?
2). Қарздор одам умра ва ҳаж қила оладими? Ёки қачондур бу қарзлардан қутилсакгина бу амалларни бажарамизми?
3). Қурбонликчи? (Агар бу қарз то узилгунча бу амалларни бажара олмасак Аллоҳ қўлласин. Кўп йиллар ўтиб кeтадими дeб қўрқаман. Қарз миқдори катталиги сабаб) саволим узайиб кeтгани учун узур. Жавоб йўлласангиз ҳурсанд бўлардим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). У тиллонинг эгаси сиз бўлсангиз сизни зиммангизга закоти вожиб. 2). Ундай одамнинг зиммасига ҳаж фарз бўлмайди. 3). Қурбонлик ҳам қарзларни чиқариб юборганида қолган пули билан нисобга етса зиммасига вожибдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat