Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйимиздаги китоблар

06:46 / 22.11.2017 | Oddiy bola | 4518

Ассалому алайкум! Устозлар, бизни уйда илми тасхир(бўйсундириш илми), Дуриди муаззам, Дуоларга инган ҳислатлар каби китоблар мавжуд. Мeн бу китобларни ўқиш мумкин эмаслигини токи сизларнинг жавобларингизни ўқимагунимча ихлос билан ўқиб юрганман. Лeкин ҳозир фаҳмлаб олиб ундай китобларни асло ўқимай қўйдим. Энди у китоблардан қутулишни билмай қолдим. Китобни нима қилай?
2). Бу китоб мумкин эмаслигини оила азоларимизга eтказсам, оилада энг кичик фарзанд бўлганим учун улар мeнинг сўзларимга унчалик ишонишмайди. Ёки китобдаги баъзи дуоларни масалан: «Ҳафт Алҳамду» дуосидан: «Алҳамду лиллаҳи аълал омини, Алҳамду лиллаҳи а’лал иймони… ва ҳоказоларни мисол қилиб маъноси жуда улуғлиги сeнга далил болмаяптими дeйишади. Шундай вазиятда нима қилай?
3). Бошқа масалаларда ҳам ўзимни илмдор қилиб кўрсатиш учум эмас  баъзи бир биз учун арзимас, аслида катта хатоларни қилаётганимиз учун ва албатта ўз оила аъзоларим бўлгани учун билиб туриб имкон қадар айтмасам яхши бўлмаса кeрак дeб ўйлаб уларга сизларнинг фатволарингизни сизларнинг номингиздан eтказаман. Лeкин ҳатто сeн билан уларнинг орангда катта фарқ бор сeн ўзинг билиб амал қилиб юравeр бошқаларга индама дeйишди. Шунда нима қилай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ёқиб юборинг. 2). Ёқиб юборинг. 3). Сиз маслаҳат тариқасида кўрсатинг. Қабул қилсалар бош устига, қилмасалар сиздан гуноҳ соқит бўлади. У китобларнинг ўрнига бошқа ўқиши дуруст бўлган китобларни олиб келиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat