Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийқа ва масжид жамоати

17:49 / 25.11.2017 | Azat | 2485

Ассалому алайкум! Яратган эл-юртимизнинг маънавий юксалишида қилаётган барча эзгу ишларингизга баракалар ва савоблар берсин. Сизга қўйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчиман: туғилган фарзанднинг ақиқаси учун эчки сўйиш мумкинми?
2). Бир шаҳарда бир масжид бўлиб, унга  (жума намозидан ташқари) 5 вақт намоз учун жамоат жуда ҳам оз келади. Ушбу масжид ёнгинасида эса битта мадраса бўлиб, ушбу мадрасадаги таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг (жума намозидан ташқари) 5 вақт намоз учун ёнгинасидаги масжидга чиқмасдан, мадрасанинг ўзида жамоат намозини ўзлари адо этиши суннатга қанчалик тўғри келади? Агар улар ҳам 5 вақт намоз учун ёнгинасидаги масжиднинг ўзида жамоат намозини адо этишса, улар ҳам масжиднинг маънавий ободлигига катта ҳисса қўшган, суннатни тирилтирган, натижада, оддий номозхонларнинг ҳам 5 вақт намоз учун жамоат намозига янада кўплаб келишига сабаб бўлган ва кўплаб ажру-савобларга эришган бўлмасмиди? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Эчки сўйиш мумкин. 2). Мадрасанинг ичида масжид бўлса улар учун ўз масжидларини обод қилиш муҳимроқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat