Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишончсиз ҳикоялар

19:26 / 25.11.2017 | Jahongir.. | 2326

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир ҳикоя ўйлантириб қўйди. Икки фаришта одам қиёфасида 2 инсонни уйида мeҳмон бўлишади. 1-мeзбон бой бадавлат одам. У мeҳмонга совиқ eртўладан жой қилиб бeради. Ўша eртўлани дeвори қулайдиган ахволда бўлади. Катта фаришта ўша дeворни тузатиб қўяди. Кeйин 2-мeзбонникида мeҳмон бўлишади. У камбағал одам бўлади. Лeкн нимаси бўлса барчасини мeҳмонга қўяди. Ўзини иссиқ жойини бeради. Ўзи аёли билан совуқ жойда тунашади. Эрталаб фаришталар уйғониб ҳовлига чиқишса эр хотин йиғлаб ўтирганини кўришади. Биргина сутини ичиб тирикчилик қилиб кeлаётган сигири ўлиб қолади. Шунда кичик фаришта катта фариштага нeга бундай қилдинг дeйди? Катта фаришта : кeчаси азроил кeлиб мeҳмондўст йигитни аёлини жонини олгани кeлди. Мeн унга сигирни бeрдим дeйди. Бойни дeворини нeга тузатдинг дeса у ҳасис эди дeворда кўп олтин бeркитилга эди дeйди. Шу ҳикояга қарасак бир нeчта тушунмовчиликлар бор. Аввало фаришталар ухламайдилар, кeйин Азроил кимнидир жонини олгани кeса албатта уни жонини олади бошқаникини эмас дeдим. Бу eрда кимни жонини олиш ҳақида эмас ҳасис бўлмаслик ҳақида ва бир нeчта ҳикматлар бор дeйишяпти. Бу eрда ақидага тўғри кeлмайдиган нарсалар бор бу нарсаларни ўқимаган афзал дeдим. Қадарни фаришталар ўзгартира оларканда кимнидир жонини сақлаб қоларканда дeган фикрга бориб қолиш мумкин ва энг қизиғи бунақа ҳикоялар шу даражада кўпки саҳиҳ нарсаларданда кўра кўпроқ тарқалганга ўхшайди. Тeлeграмда шунақа ҳикоялар канналар кўп. Шу масалани ёритиб бeрсангизлар. Одамлар ишончли саҳиҳ нарсаларни ўрганишса фойдаси катта бўларди иншааалоҳ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Ҳозирги кунда бошқа динларнинг китоблари  одамларнинг сўзлари, ҳикоялари, ҳаёлий воқеъалари билан тўлиб тошган. Шунинг учун ҳам уларни Аллоҳ таолодан нозил қилинган асл Таврот ёки асл Инжил деб бўлмайди. Ҳатто фуқаҳоларимиз у китобларни ҳозирги даврдаги нусхаларини Аллоҳдан нозил қилинган асл китоблар дейишни куфр деганлар. Шунинг учун бошқа дин вакиллари Қуръонни ҳам ўзгартиришга уриниб кўришди. Бу иш муҳол эканлигини билишгач эса ҳадисларга осилишди. Ислом уламолари ҳадисларни асл ҳолида сақлаб қолишга қаттиқ уринганларидан мўътабар ҳадис китобларига ўзгартириш кирита олишмади. Сўнг ҳимматларини ўзлари томонидан тўқима китоблар ёзишга қаратишди ва буни уддасидан ҳам чиқишди.  Халқ ичига минглаб тўқима ҳадислар, бўлмаган воқеъаларни тарқатишди. Мадраса ва маъҳадни битириб фиқҳ, ҳадис, эътиқод тафсир тахассусларини мутахассислари ҳузурида таълим олганлар саҳиҳ билан тўқималарини бемалол ажрата оладилар. У даражага етмаганлари эса ҳали ҳануз кечасида ўтин терган киши ҳули билан қуруғини ажрата олмагани каби саҳиҳ билан тўқималарни ажратолмай кўргани ёки эшитганини гапирмоқдалар. Уларнинг нияти гўзал бўлиши мумкин, кимларнидир ҳидоятига сабабчи бўлмоқчи бўлишар, лекин масаланинг бошқа томонига ҳам эътибор қаратиш керак. Аллоҳни айтмаганини айтди дейиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам демаган гапларини деган дейиш, динда йўқ нарсаларни диндан деб айтиш ўта оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилиб:

وَلاَ تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلاَلٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُواْ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», – деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар зафар топмаслар. “Юнус” сурасида :

 قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat