Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам атонинг бўйлари

17:08 / 29.11.2017 | Nur Muhammad | 4542

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир марузада Одам алайҳиссаломнинг бўйлари камида 60 мeтр бўлганини таъкидлади. Ростдан ҳам Одам атонинг бўйлари 60 мeтр бўлганми? Вақтингизни ажратиб саволимга жавоб бeрганингиз учун аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَلَقَ اللهُ آدَمَ وَطُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، ثُمَّ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ مِنَ الْمَلَائِكَةِ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ. فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ. فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ. فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ. فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ حَتَّى الْآنَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Одамни яратди. Бўйи олтмиш зироъ эди. Сўнгра унга: «Бор, анави фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассалааму алайкум», деди. Шунда улар: «Ассалааму ъалайка ва роҳматуллооҳ» деб, бунга «ва роҳматуллооҳ»ни қўшимча қилишди. Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади. Яратилмишлар ҳозиргача кичрайиб келади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бир зироъ қанча сантиметрлиги ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар. 45-60 деганлар ҳам бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat