Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишдаги воқeа

19:59 / 29.11.2017 | Uzbekiy | 2807

Ассалому алайкум! Ҳурматли илму толиблар, мeн тeз ёрдамда ишлайман. Ишимда бир воқeа бўлди, бир оғир бeморни болницага олиб кeтаётганимизда тўсатдан вафот этиб қолди ва яқинлари мeнга сeн қарамадинг дeб жанжал кўтаришди. Мeни ўзимда ҳам иккиланиш бўлиб қолди, чунки бу воқeа фаолиятимда кўп бўляпти. Аслида бeморни ахволи жуда оғир бўлгандан сўнг чақирувлар бўлади. Биз доим қўлимиздан кeлган ёрдамни бeрамиз. Мeнда ишимни ўзгартириш фикри бўляпти, бундай ҳолатларда умуман ким ҳақ? Бeмор вафот этса мeн гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Ёки фаолиятимни давом эттирайми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن عمرو بن شعيب ، عن أبيه ، عن جده ، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : من تطبب ولم يعلم منه طب فهو ضامن  . رواه أبو داود والنسائي

Амр ибн Шуъайб отасидан у киши бобосидан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким табибликни билмасдан туриб табиблик қилса, етказган талофатига жавобгардир” деганлар. Абу Довуд, Насоийлар ривояти.   Ушбу ҳадиснинг шарҳида ҳар қандай моҳир табибдан ҳам 1-2 бор хатолик ўтади. Инсон хатодан ҳоли эмас, лекин тиббиётни тўлиқ ўрганмасдан табиблик қилиш жоиз эмас. Мабодо шундай қилса етказган талофатига жавобгардир. Ҳатто вафот топганни хунини ҳам тўлаши керак – деганлар. Бир одамнинг хуни ҳозирги кунда 100 минг долларга тўғри келади. Сиз етук докордан шундай ҳолатларда нима қилишингиз керак эканлигини сўраб кўринг. Ўша ишни қилмаган бўлсангиз жавобгарсиз. Табобат ҳам омонат, тўғри ташхис қўймаслик, ҳозирги кундаги кўплаб докторлар каби дардни томирини қуритишга ҳаракат қилмай, баргини тўкиб, шохини қирқиб яна ўсиб барглагач, яна шохини қирқиб пулини олиш ҳаром амал ҳисобланади. Омонатга хиёнат ҳисобланади. Шариатимизда нотўғри баҳолаш деган нарса бор. Буни ғабни фоҳиш дейилади. Тиббиёт муассасалари ташхисларга, даволаш муолажаларга қиммат нарх белгилашлари, мижозни алдаш йўли билан пулини олишлари адолатсиз баҳолаш ҳисобланиб, топганлари ҳалол бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat