Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гипертониклар намоз ўқиши

15:39 / 05.12.2017 | Asadulloh87 | 4736

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.
Онамда гипертония (сурункали давления ортиши) касаллиги бор. Врачлар бошни пасайтирмасликни маслахат берадилар. Қон босими доимо 150-100 кўрсатгичи билан юради. Лекин ибодатда бардавом. Шунинг учун намозда бошни пастлатмаслик учун ёстиқ (ёстиқлар) қўйиб сажда қилиш нотўғри бўлмайдими? Намоз бузилмайдими? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда эгилиш зарар берса, зарар қилмайдиган даражада бошни эгадилар. Лекин ёстиқ қўйилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat