Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон қилиш

12:11 / 09.12.2017 | Farhodbek | 5006

Ассалому алайкум! Мен келажакда пул тўплаб бобомни ҳажга олиб бормоқчи эдим. Лекин у тўплаган пулларимни авваломбор ён-атрофимдаги барча кам таъминланган, ночор оилаларга эхсон тариқасида ёрдам бермоқчиман. Бутун махаллани тўплаб тўқларга эхсон қилгандан кўра, хуфёна шундай хайрли ишни қилганим афзалроқмикин? Шу ишим маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир қисмини уларга бир қисмини ҳажга ажратинг. Чунки ҳаж улкан ибодат бўлиб, ҳалол йўл билан адо қилинса, мукофоти улкандир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا، وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра (кейинги) умрагача иккаласи орасидагиларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг* мукофоти эса фақат жаннатдир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat