Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳсиз яшаш

20:00 / 12.12.2017 | Azat | 4146

Ассалому алайкум! Айрим яқин танишларимиз(баъзи пайтларда энг яқин қариндошлар ҳам) бизларни уйландим деб ўз тўйларига меҳмонга таклиф қилишади. Бормасак, ноқулай. Борсак, айрим пайтлари у йигит билан қиз давлат ниқоҳидан ҳам, шаръий никоҳдан ҳам ўтмаганлигини билиб қоламиз. Чунки, давлат ниқоҳидан ўтиш ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий қилиб қўйилмаганлиги учун ҳуқуқий жавобгарлик йўқ. Шунинг учун ҳам баъзи пайтлари улар фарзанд туғилгандан кейингина метрика учун ФҲДЁ никоҳини олишга ҳаракат қилишади. Шаръий никоҳ ҳақида эса, айримларида тушунча ҳам йўқлигини кўриш мумкин. Бу ҳақида айтиб ўтишга эса, бизда ҳуқуқ йўқ. Ёки айтган кимсани ёмон кўришади. Шундай ҳолатларда биз қандай йўл тутсак тўғри бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизлар ҳаромга гувоҳ бўлган бўласизлар. Бундай пайтда ҳақиқий ҳолис яхшилик ёмон кўрсада уларни никоҳга тарғиб қилишдир. Чунки бусиз уларнинг охирати куйиб кетади. Бир бор зино қилишнинг гуноҳи қанчалар оғир, умрбод зино қилиб ўтиш, улардан валади зинолар туғилиши, жамият бузилишининг асосий манбааларидандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat