Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бақара сураси

18:09 / 14.12.2017 | Jakhongir | 4673

Ассалому алайкум! Аввало қимматли вақтингизни олганим учун узр. Бир нечта саволлар юзасидан сизларга мурожаат қилмоқчиман.
1). «Бақара сурасининг илк 5 ояти, Оят ал Курсий ҳамда Аманар Росулнинг ўқилиш қоидаси борми? Айтмоқчиман-ки, агар Қуръон тиловат қилмоқчи бўлсак, «Бақара»нинг илк оятларини ўқигач, Оят ал Курсийни ва ундан сўнг Аманар Росулни ўқиш учун ҳар биридан сўнг «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб айтамизми ёки бирон бир дуо ўқиладими?
2). Талабаман. Эрталаб ўқишга тонг саҳардан чиқиб кетаман. Дарсим 12:50да тугайди. Масжидгача эса таҳминан 10-12 дақиқа масофа. Пешин намозини тонг саҳарда олинган таҳорат билан ўқисам бўладими? Масжидга бориб, таҳорат олай десам, намозга кеч қолаябман.
3). Давлатимиз раҳбари томонидан дин учун яратилган шароитларни кўриб Исломга қизиқдим. Ҳозир намоз ўқиябман. Кўчада бекор юришларни, ёмон иллатларни йиғиштирганман. Аммо атрофимдагиларнинг «Шунча гуноҳлар қилиб, энди ўзингдан тақводор ясаб олдингми» дейишлари жуда ранжитмоқда. Қайсидир жиҳатдан улар ҳақ, чунки авваллари яҳши инсон бўлмаганман. Аммо уларнинг гапи билан ихлосимни ҳам ўзгартириш ниятида эмасман. Уларга қандай жавоб қайтаришни билмайман. Яҳши гаплар билан тушунтирай десам, эшиткилари ҳам келмайди. Илтимос, менга маслаҳат беринг, қандай йўл тутай? Айнан шунга ўҳшаш гап-сўзлар жуда изтироб бермоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тиловати Қуръон учун бирор бир тартиб йўқ. ёдлаган жойидан ўқийверади. Бошида айтса кифоя. 2). Бўлади. 3). Аллоҳга шукур тавфиқ берди, ҳадисда “Аллоҳ таоло тавба қилувчиларни севади” дейилган. Шунингдек “Астойдил тавба қилган инсон ўша гуноҳларни қилмаганлар билан баробардир” ҳам дейилган. Уларнинг гапларига эътибор берманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat