Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

19:43 / 15.12.2017 | Shaxzodbek | 2789

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Азиз устозлар хар бир саволга бeраёткан жавобларингиз учун раҳмат айтамиз. Аллоҳга минг шукур. Баъзида “Шундай Аллоҳ суйган юртда яшаймиз” дeб гапирамиз. Бу хато эмасми? Чунки Аллоҳ нимани суйиши Ўзидан бошқа ҳеч кимга аён эмас.
2). Гуноҳга тавба қилгандан кeйин қилган гуноҳлари эсига кeлавeради. Шу вазиятда қандай йўл тутиш кeрак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Мўминлар яшайдиган юрт Аллоҳ суйган кишилар яшайдиган юртдир. Аллоҳ таоло яхши кўрмаганида шунча милиард инсонни кофир қилиб, охир оқибати сиз билган дўзах қилиб бизни эса мўмин қилиб содиқ бўлсак оқибатимиз жаннат қилиб қўярмиди. 2). Истиғфор айтиб, қайта эсламасликка ҳаракат қилиш керак. Аллоҳни “Тавбаларни қабул қилувчи” деган сифатини ҳам беқадр қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat