Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума кунги пешин намози

08:30 / 17.12.2017 | Husniddin | 3318

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, “биз Россияда ишлаймиз. Жума куни жума ўқишга рухсат йўқлиги туфайли ҳамма пешин намозини ўзи ўқияпти. Яъни жума кунги пешин намозини фарзини жамоат бўлиб эмас ҳар ким ўзи ўқияпти. Шу тўғрими” деган саволга “Тўғри” деб жавоб берилган экан. Мен уни бир кишига айтган эдим “қанақасига сен ўзинг мен ўзим фарзни алохида ўқиймиз” деб ихтилоф киляпти. Илтимос шуни тушунтириб берсангизлар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

وَكُرِهَ فِي الْمِصْرِ ظُهْرُ الْمَعْذُورِ وَغَيْرِهِ بِجَمَاعَةٍ، وَظُهْرُ غَيْرِ الْمَعْذُورِ قَبْلَ الْجُمُعَةِ

Узрли шахснинг ва бошқаларнинг миср(шаҳар)да пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи танзиҳий – унча оғир бўлмаган макруҳдир. Чунки улар жума ўқишлари лозим эди. Улар жума намозига бормай, жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни қилиб қўйиб, яна ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас. Шунингдек, узрли бўлмаганларнинг жумадан олдинги пешинлари ҳам макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи таҳримий – ҳаром ўрнига ўтадиган макруҳдир. Чунки улар пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган жуманинг фарзини узрсиз тарк қилдилар. Модомики ҳали жума ўқилмаган экан, унга бориб қўшилиш пайидан бўлишлари керак эди. Аммо мазкур ишни қилиш ўрнига жамоат бўлиб пешин ўқишлари жумага бориш ниятлари йўқлигини кўрсатади. Бу эса умуман мумкин эмас. Жумани ўқиб бўлинганда унга бориб қўшилишнинг имкони қолмаган бўлади. Агар пешинни ўқиган одам жумага ҳаракат қилганда имом жумада турган бўлса, пешини ботил бўлади. Биров жумадан олдин пешинни ўқиб олди. Кейин жумага боришга ҳаракат қилиб қолди. Агар у ҳаракатни бошлаганда имом жуманинг амалларини бажариб турган бўлса, ҳалиги одамнинг ўқиган пешини ботил бўлади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat