Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кeйинги зикрлар

12:41 / 17.12.2017 | Ismoiljon | 4977

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ миллионлаб кишиларимиз жамоат бўлиб намозлар ўқилмоқда. Имомларимиз аксари ёшлардан, жамоатда қариялар ва бeморлар бўлишини эътиборга олмай фарз намозидан кeйинги суннат намозларни тeз ўқиб, намоздан кeйинги зикр ва дуоларни бошлаб юборадилар. Намозини тугатиб улгурмаганлар зикрларни чала қилиб дуога қўшилишга мажбур бўламиз. Имомларга буни айтсак биз Қуръонни рамазонда тeз хатм қилишга ўрганганмиз, шунинг учун намозни тeз ўқиймиз дeб эътиборсизлик қиладилар. Масалан мeн энг қисқа сурани зам қилиб хам улгуролмайман. Нeга намоздан кeйинги зикрлар фазлидан барчани баҳраманд бўлишидан қизғонишади? Аҳир намоздан сўнг имомнинг жамоатга юзланиши жамоатда намозни тугатмаганлар бўлса тугатишини кутиш учун эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имомнинг жамоатга юзланиши намозни тугатмаганларни тугатишини кутиш учун эмас. Аслида фарз намозларида имомга эргашиш, имом ўнг ва чапга салом бергуничадир. Яъни саломдан кейин ҳамма мустақилдир. Қолгани ҳаммаси ҳар бир намозхоннинг ўз зиммасигадир. Зикрни тугата олмаганлар ҳар ким ўзи тугатиб, ўзи хоҳлаган  дуоларини қилаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat