Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимордан топилган пулга эҳсон қилиш

07:48 / 23.12.2017 | Barno | 2445

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, турмуш ўртоғим қимор ўйнайдилар. Уларни бу йўлдан қайтаришга 5 йилдан бўйин ҳаракат қиламан, ота оналари қанча дакки бeришмасин, кeчаман дeб қўрқитишса ҳам фойдаси йўқ. Қимордан топган пулларини қарзи бор инсонларни қарзини узиши учун ёрдам қилиб бeрадилар ва у пулдан кeчадилар. Эри йўқ аёлларга болаларини кийинтириши учун ёрдам бeрадила. У пулга кийинмайдилар. Мeни қийнаётган савол; масжидга ўша пулдан  жойнамоз Қуръон олиб совға қилсам  бўладими? Ёки бу савоб қилишга кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қимор ўйнаш ҳаром, ундан топилган пул ҳам ҳаром. Пуларни ўз эгаларига қайтариб бериши шарт. Фиқҳий китобларда “Ҳаромдан топилган молни савоб умидида садақа қилиш куфр” дейилган. Чунки бунда Аллоҳ таолога Аллоҳ нажосатга ҳукм қилган нарсани тақдим қилиш бор. Бу гўёки инсон ўзининг энг азиз деб билган масалан ота-онасига ўлимтик каби нарсани тақдим қилишга ўхшайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ لَا يَقْبَلُ إِلَّا طَيِّبًا، وَإِنَّ اللهَ أَمَرَ الْمُؤْمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ الْمُرْسَلِينَ، فَقَالَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا، إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ} [المؤمنون: 51] وَقَالَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ} [البقرة: 172] ثُمَّ ذَكَرَ الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشْعَثَ أَغْبَرَ، يَمُدُّ يَدَيْهِ إِلَى السَّمَاءِ، يَا رَبِّ، يَا رَبِّ، وَمَطْعَمُهُ حَرَامٌ، وَمَشْرَبُهُ حَرَامٌ، وَمَلْبَسُهُ حَرَامٌ، وَغُذِيَ بِالْحَرَامِ، فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لِذَلِكَ؟

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳой одамлар! Албатта, Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсани қабул қилади. Аллоҳ пайғамбарларга нимани буюрган бўлса, мўминларга ҳам ўшани буюрган. У Зот: «Эй расуллар! Ҳалол-пок нарсалардан енглар ва солиҳ амал қилинглар! Албатта, Мен қилаётган амалларингизни билиб турурман»  деган. У Зот яна: «Эй иймон келтирганлар! Мен сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар»  деган». Сўнгра узоқ сафар қилиб, сочлари тўзиб, чанг­тўзонга беланиб кетган кишини зикр қилиб, шундай дедилар: «У: «Эй Роббим! Эй Роббим!» деб қўлларини осмонга чўзади, ҳолбуки унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланган. Энди унга қаёқдан ижобат бўлсин?!». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat