Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соқол ҳақида

08:51 / 23.12.2017 | Akmal | 17208

Ассалому алекум! Ҳурматли узтозлар, бир инсон соқолни отадан олдин қўйиб бўлмайди деди. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида соқол қўйиш вожиб амал ҳисобланади. Бу ҳам соқол чиққан ёшидан бошланиши керак. Қириб олмаслик керак. Хусусан кекса ёшдагилар қириб олишлари Аллоҳнинг наздида гуноҳи каттароқдир. Бу худди ўзи фақир бўлиб, мутакаббирлик қилиш билан баробардир.

عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَالِفُوا الْمُشْرِكِينَ، وَفِّرُوا اللِّحَى، وَأَحْفُوا الشَّوَارِبَ. وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ إِذَا حَجَّ أَوِ اعْتَمَرَ قَبَضَ عَلَى لِحْيَتِهِ، فَمَا فَضَلَ أَخَذَهُ

Нофеъ айтади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолни ўстиринглар, мўйлабни тарошланглар». Ибн Умар ҳаж ёки умра қилса, соқолини тутамлаб туриб, ортганини олиб ташлар эди.

СОҚОЛНИ ЎСТИРИШ ҲАҚИДА

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: انْهَكُوا الشَّوَارِبَ، وَأَعْفُوا اللِّحَى

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўйлабни яхшилаб қисқартиринглар, соқолни эса ўстиринглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Юқоридаги ҳадислар асосида “Мусулмон киши яҳудий, насоро ва мажусийларга зид тарзда соқол қўйишни вожиб” деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларини қилиш, амрларига бўйинсуниш ва Аллоҳ таолони ҳақиқатан севиш аломати эканлигини баён этиб қуйидагича марҳамат қилган:

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

31. «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт. Аллоҳга муҳаббат, иймон қуруқ гаплар эмас. Одамлар орасида ўзининг иймони борлигини, Аллоҳга муҳаббати борлигини айтиши билан собит бўладиган нарса ҳам эмас. Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий иймон оғизда айтиладиган гап, виждоний ҳис-туйғу ёки баъзи расм-русумларни адо этишдан иборат иш эмас. Аслида у Аллоҳга ва Унинг Расулига тўлиқ бўйсунишдан иборатдир. «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг...» Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги ҳукм унинг Набий алайҳиссаломга эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Набий алайҳиссаломга тўғри эргашса, даъвоси тўғри. Эргашмаса, тўғри эмас. Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахт-саодат келтиради. Бу нарса оятда қуйидагича баён қилинмоқда: «Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми?! Бунинг устига, унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса! Ҳа, эй бандалар!

قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ۝

32. «Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кофирларни севмас», – деб айт. ("Оли Имрон” сураси Тафсири Ҳилол китобидан). Баъзи кишилар соқол қўймасликка соқол қўйиб гуноҳ иш қилиб юрувчи баъзи кишиларни ҳужжат қилишади. Бу далиллари ажойиб, ахир ҳар бир жамоатда яхши ҳам ёмон кишилар ҳам бўладида. Дунёда Нобел мукофотини олган эркак киши эркак кишига никоҳланиб турибди. Энг катта проффесор докторлар пора, зино ва ароқхўрликка мубтало бўлган. Қанча-қанча шоира ва ёзувчилар ичида вино ва конякка мубтало бўлган аёллар бор. Шу каби намозхон кишиларнинг ичида ҳам соқолни қўйиб гуноҳ иш қилувчилари ҳам топилиши табиий. Уларни деб диндан маҳрум бўлмаслик керак. Аллоҳ ва расулининг амридан юз ўгирмаслик керак. Чунки бирорта одам қўлини ювмай, бурнилари оқиб турган болани ёки бирортасини асални еб турганини кўрса “шундай одамлар асал ейдиган бўлса мен асал емайман” дейиши ахмоқликку. Баъзилар “Араб ҳам турк ҳам қори ҳам имом ҳам соқолини оляптику” деб далил қилади. Асл ҳужжат-далил Қуръон ва ҳадисдир, уларга зид иш тутиш фосиқлик ҳисобланади. Бунда араб ҳам ажам ҳам ҳаммаси баробардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat