Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Парпиота зиёратгоҳи

12:55 / 24.12.2017 | Умида | 2553

Ассалому алайкум! Олмалиқда Парпиота номли зиёрат жойи бор. У ерда жойни эгалари хар доим супириб тозалаб қараб зиёратга келганларга Қуръон тиловат қилиб эркак киши ўтиради. Шу жойга одамлар зиёратга боришади биз хам, одамлар қўйлар сўйиб зиёратлар қилишади. Бу ишлар бидъат эмасми? Айтишларича шу ердан давлат фойдаланиш учун текисламоқчи бўлишганда техникаларни ер ютиб кетган эмиш. Шу хақда сизларда маълумот йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри ишлардир. Чунки ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишда ҳам олдиларига бориб салом бериб қайтилинади холос. Агар бола сўраш, ҳожатини сўраш, бирортасига атаб қўй ва бошқа жонлиқ сўйиш керак бўлса энг лойиғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлар эдилар. Ҳолбуки шариат бундай қилишларини ҳаром қилган.  Сизларга айтган гаплари афсонадан бошқа нарса эмас. Ким ҳам тирикчилигидан маҳрум бўлишни хоҳлайди. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. http://fiqh.uz/maqola/432

Топ рейтинг www.uz Openstat