Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин намозининг охирги вақти

13:09 / 24.12.2017 | Alisher | 5038

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шу пайтгача ишим туфайли пешин намозини  тақвим бўйича аср намозини вақти киришига 10-15 минут қолгунича ўқиб олардим ва аср намозини жамоат билан ўқиб келардим. Пешин намозини охирги вақти бўйича савол жавобни ўқиб шубҳаланиб қолдим. Унга кўра заволни сояси ҳисобга олинмаганда ўзига нисбатан бир баробар бўлганда аср вақти киради дейилибди. Саволим шуки мен шу вақтгача пешин намозини қазо қилиб ўқиганманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ сояни завол соясидан икки баробар бўлганида асрнинг вақти киради деганлар. Ҳозир қўрқинчлиси пешин ҳам, аср ҳамдир. Чунки ҳамма домла пешиннинг вақти асргача дейишади, асрнинг вақтини тиккага келгандаги соядан ташқари икки баробар бўлганда дейишади, ҳолбуки кўп жойларда икки баробар бўлмасдан аср ўқилмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat