Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилинг Ҳазратим

00:00 / 02.06.2010 | eski savollar | 525
Ассалому алайку Ҳазратим Оллоҳ сизди мартабангизди бундан ҳам баланд қилсин қалаётган эзгу амалларингизди савобини ко'пайтириб берсин ҳалқимиз бошига мусурмон биродарларимиз бошига сог' бо'либ юринг.Ҳзратим манинг отим комилжон самарқандлигман Оллоҳим манга яқинга ҳидоят берди.Олдин манинг исломдан жуда кам ҳабарим бор эди унчалиг тушунмас эдим бир мо'мин биродаримиз сизди Суний ақидалар китобингизди о'қишти таклиф қилди ман у китобди олиб о'қигандан кеин ислом ҳақида анча нарсани тушиндим кеин уша биродаримизга ҳадис ҳақида савол берсам у айтдики сизди Ҳадис ва ҳаёт китобингизди бирнчи жузини о'қишни таклиф қилди ман уни ҳам о'қидим яна анча нарсани о'ргандим ва сизди бошқа китобларингизди ҳам о'қиёбман ҳурсанд бо'лдим Имом Буҳорийдек Имом Термизийдек Имом Доримийдек муҳаддис олимларди юртидан эканлигимдан фаҳирландим Ҳазратим ёшим 27 да иккта о'глим бор каттасини оти Нурмуҳаммад то'ртга кирди кичигини оти Ҳусниддин иккига кирган Ҳудо ҳоҳласа фарзандларимни илимлиг қиламан уларди динига ватанига ҳизмат қилаётган қилиб тарбиялайман ҳудо ҳоҳласа.Ҳазратим унчалиг ко'п китобларингиз чиқаяптики биз шогирдларингиз уларди уқишга улгирмаёбмиз Ҳазратим қанийди сизди ёнингизда бо'либ сизга ёрдам берсам қанийди мани ҳам динга фойдам текса дейман Ҳазратим қачон китобингизди ҳатим қилсам қурон тиловат қилиб сизди ҳақингизга дуо қиламан Ҳазратим ота -онамни шу икки фарзандимни дуо қилинг уларди ҳам сиздек динга фойдаси тексин.Ҳазратим саволимга камчилиг бо'лса аввал Оллоҳдан кеин сиздан узур со'райман Ҳазратим адабсизлиг қилган бо'лсам узур савол беришди одобини унчалиг билмайман.АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРАКОТУҲ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ ота-онангизни ҳимоясида асрасин! Фарзандларингизни ўзингиз орзу қилгандан афзал бўлишларини таҳминласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat