Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонамни айтганини қилайми ёки эримни?

18:09 / 26.12.2017 | Dilnoza | 4200

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менда шундай ҳолат. Мен биринчи турмушим бузилиб иккинчи бор турмуш қурдим. Биринчи турмушимдан иккита фарзандим бор. Мен эримга иккинчи оиласиман. Эрим жудаям фарзанд хохлаяптилар лекин онам (ўзимнинг) менинг туғишимни хохламаяптилар, мен сени туғишинга норозиман деб ўтириптилар. Бундан(2015) 2 йил авал мен хомиладор бўлиб қолган эдим(яна икки йил авал (2013)боламни аборт қилишга мажбур қилдилар). Ўшанда мен норози деб мен билан гаплашмай юрувдилар. Кейин болам 7 ойлик туғилиб 1 кун яшаб нобуд бўлди. Ўшандан кейин мен билан гаплашдилар. Энди эрим яна менга бола туғиб бер деб ўтириптилар, лекин онам яна мен норози деб ўша гапларини айтаяптилар. Ҳурматли устозлар шундай холатда мен қандай йўл тутишим керак? Эримни айтганини қилсам онам норози, онамни айтганларини қилсам эрим норози. Сизлардан илтимос мен қандай йўл тутишимни маслахат беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўринг. Онангизни бу борада норозилик қилишга ҳаққи ҳам ва норозилигини эътибори ҳам йўқ. Сизни асосий вазифангиз эрингизни розилигини топиш.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat