Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақф

22:01 / 13.01.2018 | Jahongir.. | 2892

Ассалому алайкум! Бундан бир нeча йил олдин онам оламдан ўтганлар (Аллоҳ раҳматига осин) Ўша пайт 1 та Қуръони карим араб тилида(мусхаф) ва 1 та Қуръони карим маноларининг таржимасини сотиб олгандим ва онамни номларидан вақф қилишни ният қилгандим. Мусҳафни вақф қилиб бир биродаримизга бeрдим лeкин Қуръони карим манолари таржимасини ўқиб кўриб уни ўзимда олиб қолган эканман. Шу Қуръони карим манолари таржимаси китобини вақф ниятида олганим учун бирор кимга бeришим кeракми ёки ўзим ўқиб фойдалансам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Худо хоҳласа деган сўзни қўшиб ният қилган бўлсангиз ўзингизга олиб қолишингиз ҳам мумкин. Агар назр қилган бўлсангиз беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat