Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бетобга саломатлигидаги амалларининг савоби ёзилиб туради.

00:00 / 06.06.2010 | eski savollar | 1983
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум. Хазрат мен (Ислом.уз) сайтидаги Бетобга саломатлигидаги амалларининг савоби ёзилиб туради. Абу Нуҳайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Унга «Дуо қил!» дейилди. «Аллоҳим! Касални нуқсонга учрат, ажрни нуқсонга учратма», деди. «Дуо қил! Дуо қил!» дейилди. «Аллоҳим! Мени муқарраблардан қилгин! Онамни ҳур ъийнлардан қилгин!» деди».Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда мусулмон киши Аллоҳдан шифо сўраса, «Касалимга шифо бергину, касалимга бераётган ажрингни камайтирмагин! Парвардигор! Беморлигимга шифо бер, лекин унга берадиган ажринг камаймасин» деб сўраши кераклиги айтилмоқда. Шуниндек, мўмин-мусулмон банда Аллоҳдан ўзини муқарраб-яқин бандалардан бўлишини сўраши, ота-оналарининг ҳаққига дуо қилиши, хусусан, онасининг ҳур ъийнлардан бўлишини сўраши яхшилиги ҳам таъкидланмоқда. Шу хадисни ўқиб манда бир савол туғилди илтимос хазрат саволимга иложи бўлса жавоб берсангиз.1)Саволим: шундан иборатки хадисда айтилишича мўмин-мусулмон банда касал бўлганида сабир қилиб касалига шифо сўраб, қолаверса онасини хури аъинлардан қилишини сўраши керак экан, сиздан сўрамоқчи бўлганим хозирги кунда кўпчилик ота-оналар ўзларини мусулмонмиз дейишади-ю аммо Оллоҳим фарз қилган кунда 5-махал намозларини ўқишмайди ва динда йўқ бўлган кўпгина бидъат амалларни қилишади ва биз фарзандлар уни гунохлигини айтсак бизни уришиб гохида бизларниям шунақа гунох ишларни қилишга мажбурлашади, биз бош тотсак оғриниб хафа бўлишади. Айтингчи Хазрат шундай оналарниям касал бўлган чоғиммизда Оллоҳдан хуру аъинлардан қилишини сўрашиммиз шариатда жоизми.2)Саволим: Ота- онаммиз хаётлик чоғларида мусулмонликни даво қилиб аммо диндаги гунох бидъатларни бемалол қилиб юришгану Оллоҳим уларни ўз хузурига чақириб олган, шундан кейин уларнинг орқаларида солиҳ фарзанд қолган бўлса уларни гунохларини кечиришлигини Оллоҳдан сўраб (Фирдавс, Адин, Наъим) жаннатларига киргизишини сўраса бўладими.3)Саволим: Хазрат манга бир дугонам бенамоз дунёдан ўтганда унинг тазиясига борганда қурон ўқиб унга бағишлаб бўлмайди деди, ман унга ахир у хам мусулмонку агар мусулмон бўлмаганда унга жаноза намози ўқилмасди десам хозир хаммага хам жаноза намози ўқишаверади деди. Шунда ман унга намоз ўқимаса Оллоҳга ўзи жавоб беради мани ишим тазияга келдимми қурон тиловат қилиб унинг рухига бағишлаш дедим. Айтингчи Хазрат мани ишим хатоми ёки дугонамними. Мана шунақа вазиятларда шариатни хукми қанақа. Хазрат саволларимда бироз хатолик ёки қўполлик кетган бўлса сиздан узр сўрайман жавобларингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1, Фарзанд доимо ота-онасига эзгу дуо қилиши яхши. Агар мазкур маҳнони истамасангиз, уларга рушди ҳидоят сўраб дуо қилинг.2, Бўлади.3, Намознинг фарзлигини инкор қилганлар бўйича дугонангиз ҳақ. Намозни тан олиб, ўқишга улгира олмаганлар бўйича сиз ҳақсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat