Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўйилган товуқни қайноқ сувга солиш

15:42 / 14.01.2018 | Qilich | 3599

Ассалому алайкум! фиқҳ.уз сайтидан товуқни қайноқ сувга солиш мавзусини ўқиган эдим. Аммо бу ерда бир нарсага ойдинлик киритмоқчи эдим. Агар товуқни сўйиб бўлиб 63 даражадаги иссиқ сувга ботириб олиниб патлари юлинади, баъзи кишилар, учта тўртта товуқни ботиргандан сўнг, сувни янгилаш керак дейишяпти. Бу жуда оғир иш. Бир кунда минглаб товуқларни ўша сувга ботириш керак бўлади. Шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Асосий масала шуки товуқ устида албатта нажосат ва  сўйилгандаги қон бўлади. Биринчи қайноқ  сувга солинса иккинчи ўша қайноқ сувда товуқ гўшти нажосатни ўзига шимиб оладиган даражада узоқ турса товуқ гўшти нопок бўлиб ейиш жоиз бўлмайди. Агар қайноқ сувни товуқ устида қуйилса ёки товуқни қайноқ сувга солинсаю шимиб оладиган даражада узоқ турмаса гўшт нопок бўлмайди. Сиз келтирган ҳолатга кўра 63 градус қайнаган бўлмайди, товуқ узоқ турса ҳам нажосат бўлмайди. Ўша сувга бир нечасини ботириш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat