Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солдириш

21:17 / 18.01.2018 | Шухрат | 4810

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, мени анчадан бери бир масала қийнаб келади. Дам солдириш жоиз, аммо кимларга дам солдириш мумкин мумкинмаслигини билишга келганда инсон иккиланиб қолади. Тошкентнинг Бешқайрағоч дахасига яқин жойда бир домла бор. Қуръон оятларидан ўқиб дам солади, кўпчилик шифо топади. Жуда кўпчиликга бир вақтда дам солиб, хар бир инсонни исмини сўрайди. Расмга қараб хам дам солади. Ўша инсонни балки эшитгандурсиз, балки илгари хам савол тариқасида каналингизга ёзилгандир. У инсонга дам солдиришга боришимиз жоизми? Илтимос аниқлаштириб берингизлар. Устозимиз Шайх Ҳазратларининг «Ҳадис ва ҳаёт» китобларидаги дам солишга оид бўлган джузини ўқиганимдан кейин иккиланиб қолдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз ҳамма дам солувчиларни ҳам танивермаймиз, суриштиришга вақтимиз ҳам йўқ. Қуръон оятларидан дам солса жоиз, лекин расмга дам солишлари шаръан ножоиз. Бу фирибгарлик ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Маккорлик ва фирибгарлик(соҳиби) дўзахдадир” деганлар. Тирик бўлатуриб ўзига дўзахни вожиб қилиб оладиган кишига дам солдириш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat