Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бужитeрия

01:55 / 21.01.2018 | Behzod | 3089

“Кумуш ва тилладан бошқа металлардан ясалган тақинчоқлар аёллар учун мумкнми? Эркакларга узукдан бошқа тақинчоқлар мумкинми? браслет, трос ва бошқалар” деган саволга  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Аёлларга мазкур икки маъдандан бошқа нарсалардан ясалган тақинчоқлар дуруст. Эркакларга бир дона шариат рухсат берган узукдан бошқа тақинчоқ дуруст эмас” деб жавоб берган эканлар. Бу савол жавобда қизлар бужитeрия тақинчоқларини тақиш мумкунлиги кeлиб чиқадими? Тушунтириб бeрсанигиз илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

وَجَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ شَبَهٍ، فَقَالَ لَهُ: مَا لِي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ الْأَصْنَامِ؟ فَطَرَحَهُ، ثُمَّ جَاءَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ، فَقَالَ: مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ؟ فَطَرَحَهُ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مِنْ أَيِّ شَيْءٍ أَتَّخِذُهُ؟ قَالَ: اتَّخِذْهُ مِنْ وَرِقٍ، وَلَا تُتِمَّهُ مِثْقَالًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у (яна бир бор) келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот: «Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятдан мусулмон эркак узук тақадиган бўлса, фақат кумушдан бўлган узук тақмоғи лозимлигини тушуниб оламиз. Аввалги ривоятлардан мусулмон эркакка тилла узук тақиш ҳаром эканлигини билиб олган эдик. Бу ривоятда эса бошқа маъданлардан ҳам узук қилиш яхши эмаслиги ҳақида сўз кетмоқда. Келинг, бу маъноларни бир бошдан таҳлил қилиб чиқайлик: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар». Демак, мусулмон эркакнинг мисдан бўлган узук тақиши дуруст эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мис узук тақиб олган одамга «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» деганларини тушуниб олиш учун бир оз шарҳга эҳтиёжимиз тушади. «Санам» – юзи инсон шаклидаги бут. Ўша пайтларда араб мушрикларининг кўплаб санамлари бўлиб, улар асосан мисдан тайёрланар экан. Шунинг учун ҳам «Мис – санамга ишлатиладиган маъдан», деган тушунча одамлар онгига ўрнашиб қолган экан. Бошқачароқ қилиб айтганда, мис деганда санамни, санам деганда мисни тушунадиган бўлиб қолишган экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапни ана ўша ҳолатдан келиб чиқиб, айтган эканлар. Бинобарин, мис узук тақишнинг қабиҳлиги яна ҳам кучли бўлган. «Бас, у (киши) уни ташлаб юборди». Яъни, ўша Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига мис узук тақиб келган киши у зотнинг мазкур гапларидан кейин қўлидаги мис узукни ечиб, ташлаб юборди. «Сўнгра у (яна бир бор) келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар». Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу «Мис узук тақиш жоиз бўлмаса, темир узук бўлаверар» деган фикр билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига яна бир сафар келишида темир узук тақиб келибди. Лекин бу сафар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан танбеҳ эшитди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. У зот айни ушбу гапни айтишларининг боиси дўзах аҳлининг қўл-оёқларига охиратда темирдан кишан солиниши экан. Шунинг учун ҳам мусулмон эркак учун темир узук макруҳ. У ҳам жоиз бўлмаса, бу ҳам жоиз бўлмаса, нима жоиз бўлади ўзи? Худди шу савол мазкур узук тақишга ишқибоз бўлган саҳобий розияллоҳу анҳунинг хаёлларига ҳам келди-да: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди». Ана энди тўғри йўл тутилди. Ўзича ҳали уни, ҳали буни қилиб кўриб, шариатга тўғри келмагани учун танбеҳ эшитиб, паришонҳол бўлгандан кўра, бирор ишни қилмоқчи бўлган одам «Бу масалада шариатнинг ҳукми қандай?» деб сўраб, билиб олгандан кейингина уни амалга оширса, олам гулистон. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам узукни нимадан қилишнигина эмас, унинг вазни қанча бўлиши лозимлигини ҳам баён қилиб бердилар. «Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма», дедилар». Мусулмон эркаклар узук тақадиган бўлсалар, кумуш узук тақсинлар. Исрофдан қочиш мақсадида узукка бир мисқолдан камроқ миқдорда кумуш сарфласинлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Ушбу ҳадиснинг шарҳида ҳанафий уламолари “ўша металлардан аёлларга ҳам жоиз эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat