Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имо-ишора билан намоз ўқиш

02:10 / 21.01.2018 | Ahmadjon | 4480

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўзим ҳақимда қисқча айтиб ўтсам; ёшим 16да, ногиронман, мана чамаси олти йилдирки бир жойда ўтираман. Яқинда онам имо-ишора билан намоз ўқишим мумкинлиги ҳақида гапириб қолдилар. Шу вақтгача намоз ўқишим имконсиз деб ўйлардим, лекин Аллоҳга шукурки буни иложи бор экан. Онамни гапларидан кейин интернет тармоғидан имо-ишора билан намоз ўқиш ҳақида малумот топдим, сўнг менда бир-нечта савол пайдо бўлди ва сизлардан сўрашга қарор қилдим. Бу ерда: «Бемор киши қиблага ўгирилиб олишга кучи етмаса ёки ёрдам берадиган одам ҳам топа олмаса, қайси томонга қараб намозини ўқиса ҳам бўлаверади. Кейин қайта ўқимайди. Аммо қиблага қаратиб қўядиган одам бўла туриб, ундан ёрдам сўрамай, бошқа томонга қараб ўқиган намози дуруст эмас» дейилябди. Мен ҳозир қиблага тескари ҳолда ўтирибман, ўтирган жойимдан қимирлатиш қийин, танам жуда ҳам бўш агар онамга мени қибла томонга қаратиб қўйишларини айтадиган бўлсам бунда онамни ҳам ўзимни ҳам қийнаб қўяманми деб ўйлайман. Бу ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади? Имо-ишора билан намоз ўқишда қуйидаги ҳаракатларни ҳам бажариш керакми:
«Эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади.
Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади.
Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим.» агар бу ҳаракатларни бажара олмаса нима қилиш керак?
Саволим узун бўлиб кетгани сизлардан узр сўрайман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қўлдан келганича қандай ҳолатда ўқий олса ўшандай ўқийвериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat