Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қилинмаган қурбонликнинг қазоси

02:27 / 21.01.2018 | Azizbek | 6091

Ассалому алайкум! 1). Қурбонликнинг қазоси садақа қилиш билан адо бўларкан. Шу садақанинг пулини, масалан касал одам тузалишлиги учун маблағ топа олмаёткан бўлса ёки оператсиясига пули йўқ бўлса, ана шунақа одамларга қурбонликнинг қазосини адо қилишни ният қилиб пул берса садақа ўрнига ўтадими?
2). Ана шундай касалларга садақа сифатида бериладиган пулни садақа қилувчи киши бошқа бир одам(йиғилган пулларни касалларга етказиб беришликни зиммасига олган) орқали берган бўлса, лекин садақа қилувчи садақани касалларга воситачи орқали берилган ёки берилмаганидан хабар тополмаса, садақани воситачи орқали қилган киши қурбонликнинг қазосини адо бўлди деб умид қилса бўладими? Яъни садақа қилувчидан соқит бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ўтади. Шарти олувчи закотга қодир бўлмаслигидир. 2). Соқит бўлади. Бермаганлиги аниқ бўлса қайта бериш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat