Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламдаги вазият

17:05 / 24.01.2018 | Sherzod | 4414

Ассалому алайкум! Устозлар, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Сизларга бир саволим бор эди муқаддас динимизда ҳар қанақа саволга жовоб  ва хар қанақа муаммонинг eчими бор. Саволим шуки турмуш қурганимга 3йил бўлди, аёлим билан онам унча чиқишишмади, ҳозир гаплашмай қўйишди. Биз алохида яшаймиз, бошидан шунақа бўлган. Онамга гап қайтариб ташарди хар қанақасига тушунтириб кўрдим фойдаси бўлмаяпти, онам билан аёлимни яраштиришга умид қиляпман, номозларда дуо қилиб сўрайман, уйда жанжалдан бeзиллаб қолганман. Туғилиб ўсган уйимга ҳатто бормаган ҳам, боришинг кeрак қўни-қўшни ва қариндош-уруғ деган гаплар бор десам унамайди, гапида қаттиқ туриб олган. Иш юзасидан туғилган жойимдан узоқда яшайман, ахир онани хафа қилиб хич ким бахтга эришолмайдику, икки ўт орасида қолиб кeтдим. Қайнона-кeлин муносабати ўта жиддий тус олиб кeтган, қўл силтаб ажрашай дeсам бир фарзандим бор, уни кўзим қиймайди. У Аллоҳни омонати, унда гуноҳ йўқ. Онамни хафаликларини кўрсам Аллоҳ азобидан қўрқаман. Нима қилай? Уларни яраштириш учун қимаган ишим қолмади. Маслахат бeринглар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ كَعْبٍ الأَحْبَارِ، قَالَ: قَالَ لُقْمَانُ لاِبْنِهِ: يَا بُنَيَّ مَنْ أَرْضَى وَالِدَيْهِ فَقَدْ أَرْضَى الرَّحْمَنَ، وَمَنْ أَسْخَطَهُمَا فَقَدْ أَسْخَطَ الرَّحْمَنَ، يَا بُنَيَّ إِنَّمَا الوَالِدَانِ بَابٌ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ رَضِيَا مَضَتْ إِلَى الْجَبَّارِ وَإِنْ سَخَطَا حُجِبَتْ

Каъб ал-Аҳбордан ривоят қилинади: «Луқмон ўғлига: «Эй ўғлим, ким ота-онасини рози қилса, Роҳманни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Роҳманнинг ғазабини чиқарган бўлади. Эй болам, албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор», – деди». Шарҳ: Луқмон ҳакийм ва унинг ўғлига қилган насиҳатлари Қурони Каримда ҳам зикр қилинган. Бу ривоятдан Луқмон ҳакиймнинг ўғлига қилган насиҳатлари Қурони Каримда ҳадисларда ҳам баён қилинганини билиб оламиз. «Эй ўғлим, ким ота-онасини рози қилса, Роҳманни рози қилган бўлади.» Ота рози Худо рози, она рози Худо рози, деган гаплар мана шу ҳадислардан олиб мақолга айлантирилган. Шунинг учун, албатта, фарзандлар ота-оналарининг розилиги учун ҳаракатда бўлишлари керак, бу масалада ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари лозим. «Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Роҳманнинг ғазабини чиқарган бўлади.» Ота-онанинг розилигини топиш учун ҳаракат қилиш билан бир қаторда уларнинг ғазабига дучор бўлишдан ҳам сақланиш лозим бўлади. Чунки, ота-онанинг ғазабини чиқариш Роҳман таолонинг ғазабини чиқаришдир. Ушбу икки ишнинг ўзи фарзанднинг жаннатга киришига сабаб бўлиши турган гап. Аммо, шу билан бирга, яна ҳам таъкидлаш учун қуйидаги жумла ҳам келтирилмоқда: «Эй болам, албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиғлари чиқса, ёпилиб қолиши бор». Юқорида ўтган ривоятлардан бирида «ота-она жаннат эшигининг очилишига сабаб» дейилган бўлса, бу ривоятда уларни айни «жаннат эшиги» деб аталмоқда. Бу ибора яна ҳам таъсирчан чиққан. Бас, ҳар бир фарзанд ота-онасининг розилигини топиб, улар орқали жаннатга кириш пайидан бўлсин. Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар: 1. Ота-онасини рози қилган фарзанддан Аллоҳ таоло ҳам рози бўлиши. 2. Ота-онасининг ғазабини чиқарган фарзанддан Аллоҳ таолонинг ҳам ғазаби чиқиши. 3. Ота-она жаннатнинг эшикларидан бири экани. 4. Ота-онасини рози қилган фарзанд Аллоҳ таолонинг ҳузурига очиқ юз билан бориши. 5. Ота-онасининг ғазабига учраган фарзанднинг йўли тўсилиб қолиши. (“Силаи раҳм” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat