Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймоним сусайиб кетяпти, нима қилай?

21:16 / 29.01.2018 | Davron | 5564

Ассалому алайкум! Мeн бошимдан ўтаётган баъзи синовларга сабрсизлик қилаяпман. Баъзида тушкунликка тушаямман. Иймоним тушиб кeтаябди. Нима қилсам бўлади? Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Солиҳ инсонларнинг ҳузурига бориб, панду насиҳатларидан эшитиб туринг. Инсон моддий ва маънавий жиҳатдан озиқланиб туришга муҳтождир. Моддий озиқланиш ҳаммага маълум, маънавий озуқланиш эса ҳақиқий маънавият соҳиблари бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлган ва илмига амал қилувчи кишилар хузурида бўлади.

أَنَّ لُقْمَانَ قَالَ لابْنِهِ : يَا بُنَيَّ، عَلَيْكَ بِمَجَالَسَةِ الْعُلَمَاءِ ، وَاسْتِمَاعِ كَلامِ الْحُكَمَاءِ، فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحْيِي الْقُلُوبَ بِنُورِ الْحِكْمَةِ كَمَا يُحْيِي الأَرْضَ بِوَابِلِ الْمَطَرِ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Луқмон ўз ўғлига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчам, олимлар мажлиси, ҳукамолар сўзларини эшитишни ўзинги лозим тут. Чунки Аллоҳ таоло ёмғир ерни тирилтирганидек ҳикмат нури билан қалбларни тирилтиради” деди» дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat